Ўзбекистон

Тошкентда Миллий гвардия ходими каналда чўкаётган аёлни қутқаришга уриниб, ҳалок бўлди

Кучли сув оқими сабаб аёлни қутқаришнинг имкони бўлмаган ва аёл ҳам сувга чўкиб кетган.

Тошкентда Миллий гвардия ходими каналда чўкаётган аёлни қутқаришга уриниб, ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги "Хотира хиёбони" ёдгорлик мажмуаси яқинидан оқиб ўтувчи каналда аёлни қутқаришга уринган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани акс этган видеолар тарқалди.

 

Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳарбий хизматчилар канал бўйлаб оқиб кетаётган аёлни кўриб қолган ва унинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида зудлик билан қутқарув чораларини кўрган.

 

Ҳарбий хизматчилардан бири сувга тушиб, аёлни қутқаришга уринган. Бироқ каналнинг кучли оқими туфайли фуқарони сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган ва аёл сувга чўкиб кетган.

 

Маълум қилинишича, ўзини каналга ташлаган аёл шу куннинг ўзида қидирув ишлари натижасида топилган ва унинг жасади яқинларига топширилган.

 

Қутқарув вақтида кучли сув оқими ва гирдоб таъсирида қолган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси эса бедарак йўқолган. Унинг жасади қидирув-қутқарув хизматлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган махсус қидирув ишлари натижасида топилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи 2005 йилда туғилган бўлиб, яқин кунларда унинг тўйи бўлиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.