Жаҳон

АҚШ ва Эрон ўртасидаги техник музокаралар давом этмоқда — Reuters

Вашингтон Теҳронни меморандум шартларига риоя қилмаётганликда айбламоқда.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги техник музокаралар давом этмоқда — Reuters

 

АҚШ ва Эрон ўртасидаги техник даражадаги маслаҳатлашувлар давом этмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШ маъмуриятидаги манбага таяниб хабар берди.

 

Агентлик маълумотларига кўра, Вашингтон Эрон билан мавжуд зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлиб қолмоқда ва шу мақсадда мутахассислар даражасидаги музокаралар давом эттирилмоқда.

 

Шу билан бирга, АҚШ маъмурияти Теҳрон ўзаро англашув меморандуми доирасида зиммасига олган айрим мажбуриятларни тўлиқ бажармаётганини таъкидламоқда. Хусусан, Вашингтон Эрон кучларининг Ҳормуз бўғозида кемаларга ўқ узишини меморандум шартларига зид ҳаракат сифатида баҳолаган.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил жорий йил 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий амалиётларни бошлаган эди. Орадан бир неча ой ўтиб, томонлар Ливанни ҳам қамраб олган барча йўналишларда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни назарда тутувчи ўзаро англашув меморандумини имзолаган.

 

Мазкур ҳужжатни амалга ошириш юзасидан Қатар ва Покистон воситачилигида Швейтсариянинг Бюргенсток шаҳрида АҚШ ҳамда Эрон вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилган. Музокараларнинг биринчи босқичи якунида томонлар техник маслаҳатлашувларни давом эттириш ва келгусидаги мулоқот учун зарур асос яратилганини маълум қилган эди.

 

Бироқ 8 июль куни АҚШ Эронни Ҳормуз бўғози бўйича эришилган келишувларни бузганликда айблаб, унинг ҳудудидаги бир қатор объектларга зарбалар берган. Реутерс манбасига кўра, ҳарбий кескинлик сақланиб қолаётганига қарамай, Вашингтон дипломатик мулоқотни давом эттириш ниятидан воз кечмаган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"