Жаҳон

Эрон АҚШ зарбаларидан сўнг Баҳрайн ва Кувайтдаги нишонларга ҳужум қилди

Аввалроқ АҚШ Эрон ҳудудидаги 80 дан ортиқ ҳарбий нишонга зарбалар берган эди.

Эрон АҚШ зарбаларидан сўнг Баҳрайн ва Кувайтдаги нишонларга ҳужум қилди


 
Эрон АҚШнинг янги ҳаво зарбаларига жавобан Баҳрайн ва Кувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига ракета ҳамда дронлар ёрдамида ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва АҚШ расмийлари маълум қилди дейди Reuters.


 
АҚШ Марказий қўмондонлиги маълумотига кўра, 8 июль куни Эрон ҳудудидаги 80 дан ортиқ ҳарбий нишонга зарбалар берилган. Ҳужумлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, қўмондонлик марказлари, қирғоқ радар тизимлари, кемаларга қарши ракета мажмуалари ҳамда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига тегишли 60 дан ортиқ тезкор катерни нишонга олган.


 
Вашингтон бу амалиётни Ҳормуз бўғози яқинида учта тижорат кемасига уюштирилган ҳужумларга жавоб сифатида изоҳлади. Шунингдек, АҚШ Эроннинг халқаро бозорда нефть сотишига имкон берган лицензияни ҳам бекор қилди.


 
Шундан кўп ўтмай, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Баҳрайн ва Кувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига қарши "ракета ва дронлардан иборат қўшма операция" ўтказилганини маълум қилди. Эрон томони ҳужум давомида АҚШга тегишли МҚ-9 русумли учувчисиз аппарат уриб туширилганини ҳам даъво қилмоқда.


 
Ҳужум вақтида Баҳрайн ва Кувайтда ҳаво ҳужуми сиреналари янграган. Кувайт расмийлари мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир нечта ракета ва дронларни тутиб қолганини билдирди. Баҳрайнда ҳам мудофаа тизимлари ишга туширилгани маълум қилинди. АҚШ томони дастлабки маълумотларга кўра, зарбалар оқибатида жиддий талафот қайд этилмаганини билдирган.


 
Сўнгги воқеалар АҚШ ва Эрон ўртасида июнь ойида эришилган сулҳни яна хавф остида қолдирди. Теҳрон АҚШнинг янги зарбаларини келишувнинг бузилиши сифатида баҳолаб, Вашингтонни кескин қоралади. АҚШ эса Эронни Ҳормуз бўғозида халқаро кемаларга ҳужумларни давом эттираётганликда айбламоқда.


 
Кескинлик фонида жаҳон бозорида нефть нархлари қарийб 3 фоизга ошди. Инвесторлар Форс кўрфази минтақасидаги можаро янада кенгайиши ва дунёнинг энг муҳим денгиз савдо йўлларидан бири ҳисобланган Ҳормуз бўғозида юк ташиш издан чиқишидан хавотир билдирмоқда.


АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар тақдири ҳам мавҳумлигича қолмоқда. Томонлар бир-бирини кескинликни кучайтиришда айблаётган бир пайтда, минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"