Ўзбекистон

"Poytaxt Parking" ХДП танқидига расмий муносабат билдирди

Компания ўзини пулли автотураргоҳлар оператори эканини, жарималар қўлламаслиги ва йиғилган маблағлар шаҳар буджетига йўналтирилишини маълум қилди.

"Poytaxt Parking" ХДП танқидига расмий муносабат билдирди


 
"Poytaxt Parking" компанияси Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг пулли автотураргоҳлар тизими юзасидан билдирган муносабатига расмий жавоб эълон қилди. Унда компания фаолияти атрофида юзага келаётган айрим нотўғри талқинларга изоҳ берилган.


 
Компания баёнотида таъкидланишича, "Poytaxt Parking" шаҳар ҳудудлари ёки автотураргоҳларнинг эгаси эмас, балки Тошкент шаҳри билан тузилган шартнома асосида хизмат кўрсатувчи оператор ҳисобланади. Унинг вазифаси пулли автотураргоҳларни ташкил этиш, уларга техник хизмат кўрсатиш, йўл белгилари ва чизиқларини ўрнатиш, шунингдек, ҳайдовчилар учун қулай тўлов тизимини яратишдан иборат.


 
Шунингдек, компания маъмурий жарималарни қўллаш ёки ундириш ваколатига эга эмаслигини алоҳида қайд этди. Баёнотга кўра, маъмурий жавобгарликни белгилаш ва қўллаш фақат ваколатли давлат органлари ваколатига киради. "Poytaxt Parking" жарималар жорий этилиши ташаббускори эмаслиги ва бундай қарорларни қабул қилиш жараёнида иштирок этмаслигини билдирди.


 
Компания пулли автотураргоҳлар учун ундириладиган тўловларни йиғиш ва уларни шартномада белгиланган тартибда Тошкент шаҳри буджетига ўтказишни ўзининг асосий вазифаси сифатида кўрсатди. Баёнотда ушбу маблағлар шаҳар буджетини тўлдириш ва ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш манбаларидан бири экани таъкидланган.


 
"Poytaxt Parking" очиқлик ва шаффофлик тамойилларини қўллаб-қувватлашини ҳам маълум қилди. Компания фойдаланувчилар сони, йиғилган тўловлар ҳажми, маблағларнинг буджетга ўтказилиши ҳамда ўз мажбуриятлари бажарилиши бўйича маълумотларни эълон қилишга тайёр эканини билдирди.


 
Баёнот якунида компания ўзининг асосий мақсади ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки шаҳар марказида тартиб ва қулайликни таъминлаш эканини қайд этди. Компания фикрича, пулли автотураргоҳлар тизими тартибсиз тўхташлар ва тирбандликларни камайтиришга хизмат қилади ҳамда пиёдалар ва ҳайдовчилар учун қулай шаҳар муҳитини яратишга ёрдам беради.


 
"Poytaxt Parking" Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва жамоатчилик билан очиқ мулоқот қилиш, зарур маълумотларни тақдим этиш ҳамда пойтахт аҳолиси манфаатлари йўлида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"