Ўзбекистон

АҚШда ҳибсга олинган ўзбекистонлик юк машина ҳайдовчиси гаров эвазига озод қилинди

21 ёшли футболчи ҳалок бўлган ЙТҲ бўйича айбланаётган ўзбекистонлик электрон кузатув мосламаси тақиш шарти билан қўйиб юборилди.

АҚШда ҳибсга олинган ўзбекистонлик юк машина ҳайдовчиси гаров эвазига озод қилинди

 

АҚШнинг Огаё штатида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Беҳзод Асроров суд қарори билан гаров эвазига ҳибсдан чиқарилди. Шу билан бирга, у электрон кузатув мосламаси тақиш шарти билан расмийлар назоратида қолади.

 

Суд мажлиси давомида Асроров таржимон ёрдамида иштирок этган. Ҳимоячи унинг АҚШдаги транспорт компанияларидан бирида қарийб бир йил давомида ҳайдовчи бўлиб ишлаганини маълум қилган.

 

Тергов маълумотларига кўра, ЙТҲ оқибатида 21 ёшли коллеж талабаси ва футболчи Тобиас Форсайт ҳалок бўлган. Прокуратура ҳодисадан сўнг ҳайдовчи юк машинасидаги видеокамерани яширишга уринганини ҳам даъво қилмоқда. Шу сабаб унга далилларни яшириш ёки йўқ қилишга уриниш бўйича ҳам айблов қўйилган.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирда токсикологик экспертиза натижалари ҳамда ҳодиса тафсилотлари бўйича қўшимча текширувларни кутмоқда. Мазкур жараён якунига кўра, Асроровга нисбатан қўшимча айбловлар эълон қилиниши мумкин.

 

Маълум қилинишича, Беҳзод Асроров 2024 йилда "Green Card" дастури орқали АҚШга кўчиб борган ҳамда тижорат юк машиналарини бошқариш ҳуқуқини берувчи CDL лицензиясини олган. Бироқ суд материалларига кўра, у инглиз тилини билмагани сабабли полиция ходимлари билан Google Транслате орқали мулоқот қилган.

 

Мазкур ҳодисадан сўнг АҚШда тижорат ҳайдовчиларини тайёрлаш ва чет эллик фуқароларга CDL лицензиялари бериш тартибини кучайтириш юзасидан баҳс-мунозаралар яна авж олган. АҚШ транспорт вазири Шон Даффи инглиз тилини етарли даражада билмайдиган шахсларга юк машиналарини бошқаришга рухсат берилмаслиги кераклигини таъкидлаган.

custom img

Бухоронинг тарихий ҳудудида электроскутер ва электросамокатлардан фойдаланиш чекланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"