Ўзбекистон

Самарқандда алиментдан қарздор ота дачадан топилди

Эркакнинг қарзи 100 млндан ортиқ бўлиб, уларни тўламай келган.

Самарқандда алиментдан қарздор ота дачадан топилди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб, МИБ ходимларидан яшириниб келган эркак дачадан топилди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Билдирилишича, Бюронинг Пастдарғом туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан 105 миллион сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги мавжуд бўлган фуқаро С.Р.га нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарздор Пастдарғом туманидаги дала ҳовлиларидан (дачалардан) бирида дам олаётган вақтида аниқланиб, ушланган.

 

“Айни пайтда ижро ҳужжати талабларини таъминлаш юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда кейинги мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бекобод туманида алимент тўлашдан қочиб юрган ота маккажўхори даласидан топилганди.

custom img

Тошкентда иссиқ сув ўчирилади: саналар маълум қилинди

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида иссиқлик тармоқлари ва қозонхоналар босқичма-босқич таъмирланади.

custom img

Уй конструкцияларини ўзбошимчалик билан бузган мулкдорга 22 миллион сўм жарима солинди

Яшнобод туманида эксплуатация муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйда таянч ва тўсиқ конструкцияларини бузиб, реконструкция ҳамда қайта режалаштириш ишларини амалга оширган мулкдор жаримага тортилди.

custom img

Дипломатияга қабул тартиби қайта кўриб чиқилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маълум қилишича, бу йил дипломатия йўналишида 550 та ўрин учун 3 200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган.

custom img

Тошкентда интернет-наркомагазинида "закладчик" бўлиб ишлаган талабалар ушланди

Тезкор тадбирларда 14 нафар шахс қўлга олиниб, улардан 2,5 кг альфа-ПВП процессуал тартибда мусодара қилинди.

custom img

Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмни талон-торож қилди

Улар амалда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб, бюджет маблағларини ўзлаштирган.

custom img

Тез ёрдам машинасига йўл бермаган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчи сигнални автомобиль ойналари ёпиқ, кондиционер ва мусиқа ёқилгани сабабли эшитмаганини маълум қилган.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"