Жаҳон

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида бир кунда 9 киши ҳалок бўлди

Муссон ёғинлари қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида бир кунда 9 киши ҳалок бўлди

 

Покистонда кучли ёмғир ва у билан боғлиқ табиий ҳодисалар оқибатида сўнгги 24 соат ичида камида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, қурбонларнинг олти нафари Хайбер Пахтунхва вилоятида, яна уч нафари эса Азад Жамму ва Кашмир ҳудудида қайд этилган.

 

Шунингдек, кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари оқибатида 28 та турар жой уйи вайрон бўлган.

 

Покистонда муссон мавсуми июль ойида бошланиб, одатда сентябргача давом этади. Ушбу давр қишлоқ хўжалиги учун муҳим бўлган ёғингарчиликларни олиб келсада, кўпинча сув тошқинлари, кўчкилар ва бошқа табиий офатларга ҳам сабаб бўлади.

 

Масъул идоралар аҳолини эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишга чақириб, зарарланган ҳудудларда қутқарув ва тиклаш ишлари давом этаётганини билдирди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.

custom img

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

custom img

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

custom img

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита мамлакатда ўтказилади

Турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан Жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

custom img

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда

Мутахассислар бу вақтинчалик "сариқ чизиқ" амалда доимий чегарага айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги маълум қилинди.

custom img

Воситачилар АҚШ ва Эронга 10 кунлик сулҳ таклиф қилди

Ҳозирча томонлар ташаббусни қабул қилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"