Ўзбекистон

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш бўйича тарихий энг юқори кўрсаткич қайд этилди.

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

 

Ўзбекистон ягона электр энергетика тизимида 20 июль куни электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш бўйича тарихдаги энг юқори кўрсаткич қайд этилди.

 

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, соат 17:22 ҳолатига республика бўйича электр энергияси истеъмоли 14 ГВт, ишлаб чиқариш ҳажми эса 14,2 ГВтни ташкил этган. Қайд этилишича, бу мамлакат электр энергетикаси тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 17 июль куни ҳам Ўзбекистон ягона энергетика тизимида электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш бўйича навбатдаги рекорд қайд этилганди. Ўшанда суткалик электр энергияси истеъмоли 293,4 миллион кВт·соатни ташкил этиб, ўтган йил ёзги мавсумидаги энг юқори кўрсаткичдан 20,8 миллион кВт·соатга ёки 7,6 фоизга юқори бўлгани маълум қилинган эди.

 

Энергетика вазирлигига кўра, электр тармоқларидаги юклама ва ускуналарнинг техник ҳолати диспетчерлик хизматлари томонидан реал вақт режимида узлуксиз назорат қилинмоқда. Зарурат туғилганда юкламани қайта тақсимлаш ҳамда бошқа тезкор чоралар кўрилиб, энерготизимнинг барқарор ишлаши таъминланмоқда.

custom img

Беларусдаги Ўзбекистон элчиси лавозимидан озод этилди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қатор давлатлардаги элчилар фаолияти танқид қилди.

custom img

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилди

Президент солиқ тушумларини ошириш бўйича суст ишлаётган ҳудудлар фаолиятини танқид қилди.

custom img

17 нафар ҳокимнинг лавозимига лойиқлиги бугуноқ кўриб чиқилади

Саноат ва экспорт режалари бажарилмаган ҳудудлар танқид қилиниб, масъулларга қатъий огоҳлантириш берилди.

custom img

Президент банклар фаолиятини кескин танқид қилди: Уч ойда натижа бўлмаса, раҳбар лавозимини тарк этади

Вазирлик ва идораларга бюрократия, жарима ҳамда ортиқча йиғимларни қисқартириш бўйича бир ҳафталик муддат берилди.

custom img

Режаларни бажармаган раҳбарлар хотиржам ишлашга ҳақли эмас — Шавкат Мирзиёев

Ҳудуд ва тармоқ раҳбарларининг олти ойлик фаолияти танқидий таҳлил қилинди.

custom img

Ўзбекистонда 1,5 мингга яқин фуқаро ўзи бехабар ишга жойлаштирилган

Мурожаатлар асосида 143 та корхона раҳбарига нисбатан маъмурий ва жиноий чоралар кўрилди.

custom img

Ўзбекистонда исломий банк очиш учун янги талаблар белгиланди

Ислом ҳуқуқи ва молия йўналишидаги мутахассислар учун камида 5 ва 7 йиллик иш тажрибаси талаби жорий этилди.

custom img

Қорақалпоғистонда кредитга олинган BYD аукционда сотилди

Қарздор фуқаро банкдан кредит олиб, уни тўламаган. Шундан сўнг автомашина хатланиб, аукционга чиқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"