Ўзбекистон

Аномал иссиқ сабаб ёпилган боғча ходимларига иш ҳақи тўлиқ тўланади

Боғчага бормаган кунлар учун ота-оналардан тўлов ундирилмайди, олдиндан тўланган маблағ эса кейинги ой ҳисобига ўтказилади.

Аномал иссиқ сабаб ёпилган боғча ходимларига иш ҳақи тўлиқ тўланади

 

Ўзбекистонда аномал иссиқ сабаб вақтинча ёпилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлиқ тўланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларга юборган кўрсатмасига таяниб хабар қилинди.

 

Кўрсатмага кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда барча вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига аномал иссиқ об-ҳаво туфайли бекор туриб қолинган давр учун ходимларга иш ҳақи тўлиқ тўланишини таъминлаш топширилган.

 

Шунингдек, боғчага келмаган кунлар учун ота-оналардан тўлов ундирилмайди. Агар ота-она тўлови олдиндан амалга оширилган бўлса, бола қатнашмаган кунлар учун тўланган маблағ кейинги ой тўловидан чегириб қолинади.

 

Вазирлик қайд этишича, ота-оналар тўловлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа ҳисоб-китобларни амалга оширишда болаларнинг электрон давомат маълумотлари ягона асос ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аномал иссиқ туфайли июль ойида Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий, Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги қатор давлат мактабгача таълим ташкилотлари бир неча кун муддатга фаолиятини тўхтатган эди.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"