Ўзбекистон

Тошкент вилоятидаги барча боғчалар аномал иссиқ сабаб вақтинча ёпилди

Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 16 июлдан вақтинча тўхтатилди.

Тошкент вилоятидаги барча боғчалар аномал иссиқ сабаб вақтинча ёпилди

 

Тошкент вилоятида кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво сабаб барча давлат, нодавлат ва идоравий мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилди.

 

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Зоир Мирзаев раислигида ўтказилган йиғилишда туман ва шаҳар ҳокимликларига 16 июлдан бошлаб барча давлат, хусусий ҳамда идоравий боғчалар фаолиятини вақтинча тўхтатиш бўйича топшириқ берилган.

 

Қайд этилишича, мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти об-ҳаво меъёрий ҳолатга келгач, Тошкент вилояти ҳокимлигининг қўшимча қарори асосида қайта тикланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аномал иссиқ сабаб аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасидаги айрим боғчалар 17–18 июлгача, Хоразм вилоятидаги барча давлат боғчалари 14–17 июль кунлари вақтинча ёпилганди. Шунингдек, Навоий вилоятида айрим давлат боғчалари фаолияти тўрт кунга тўхтатилган, Бухоро вилоятидаги барча боғчалар 15 июлдан ёпилган, Фарғона вилоятидаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари эса 16–17 июль кунлари ишламаслиги маълум қилинганди.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"