Жаҳон

Қирғизистон Wildberries омборларига ҳужумлардан сўнг ўз фуқароларига огоҳлантириш берди

Ҳужумларда зарар кўрган омборлардаги қирғиз тадбиркорларига тегишли маҳсулотлар инвентаризация қилинмоқда.

Қирғизистон Wildberries омборларига ҳужумлардан сўнг ўз фуқароларига огоҳлантириш берди

 

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги фуқароларини Wildberries омборларига уюштирилган дрон ҳужумларидан сўнг эҳтиёткор бўлишга чақирди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, 22 июль оқшомида Россиянинг бир қатор ҳудудларидаги Вилдберриес омборларига уюштирилган ҳужумларда Қирғизистон фуқаролари жабрланмаган. Шунга қарамай, эҳтимолий янги ҳужумлар хавфи сабаб ватандошларга хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш тавсия этилди.

 

Шунингдек, Россияда яшаётган Қирғизистон фуқароларига расмий идоралар томонидан берилаётган огоҳлантириш ва тавсияларга амал қилиш сўралган. Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси вазиятни доимий назорат қилаётгани ҳамда жабрланганлар бўйича маълумотларни аниқлаштиришда давом этаётгани билдирган.

 

Маълумот учун, Украина Қуролли Кучлари 18 июль куни Москва ва Тамбов вилоятларидаги, 22 июль куни эса Краснодар ва Ставропол ўлкаларидаги Wildberries омборларига дрон ҳужумлари уюштирган. Ушбу ҳужумлар оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлган, 50 нафардан ортиқ инсон жароҳат олган.

 

Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги эса ҳужумга учраган омборларда сақланаётган қирғиз тадбиркорларига тегишли маҳсулотларга етказилган зарар юзасидан инвентаризация жараёнини кузатиб бормоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қирғизистон Wildberries омборларига ҳужумлардан сўнг ўз фуқароларига огоҳлантириш берди | Zamon.uz