Жаҳон

Украина Россиядаги Wildberries омборларига зарба берди, саккиз киши ҳалок бўлди

Зеленскийга кўра, зарба берилган омборларда дронлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмлар сақланган.

Украина Россиядаги Wildberries омборларига зарба берди, саккиз киши ҳалок бўлди

Россиянинг Тамбов шаҳри ва Москва вилоятидаги Электростал шаҳрида жойлашган Wildberries компаниясига қарашли иккита логистика омбори Украина дронлари ҳужумига учради. Россия расмийлари маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган, 62 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Тамбовдаги омборга уюштирилган ҳужумда етти киши ҳалок бўлган ва 25 киши жароҳатланган. Электросталдаги омборга берилган зарбада эса бир киши вафот этиб, 37 киши жароҳат олган.

 

Украина Президенти Володимир Зеленский зарбалар "дронлар ишлаб чиқариш ва навигация ускуналари учун санкциялар остидаги бутловчи қисмлар етказиб беришда фойдаланилган йирик логистика объектлари"га қаратилганини маълум қилди. Унинг айтишича, Украина Азов денгизи, Қора денгиз ва Россия аннексия қилган Қримдаги нишонларга ҳам зарба берган.

 

Wildberries бош директори Татяна Ким воқеани компания учун "даҳшатли тун" деб атади. Тамбов вилояти губернатори Евгений Первишовнинг маълум қилишича, тунги сменада ишлаётган етти ходим воқеа жойида ҳалок бўлган. Унга кўра, ҳужум вақтида ҳудудга яқинлашаётган 28 та дрон уриб туширилган.

 

Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв эса Электросталдаги ҳужумда жароҳатланганларнинг саккиз нафари оғир аҳволда эканини билдирди. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, тунда Москва вилоятида жами 48 та дрон уриб туширилган, улардан бири нефть базасига қулаб, ёнғин келтириб чиқарган.

 

Украина Хавфсизлик ва ҳамкорлик маркази раиси Сергей Кузан BBC'га Wildberries Россия логистика тизимининг муҳим бўғини эканини, компания платформаси орқали ҳарбий эҳтиёжлар учун икки мақсадда фойдаланиладиган маҳсулотлар ва электрон жиҳозлар харид қилинганини айтди. Унинг таъкидлашича, ҳужумдан асосий мақсад Россия армияси ва мудофаа саноати таъминот занжирини издан чиқариш бўлган.

 

Зеленский Украина ҳужумлари Россиянинг Украина ҳудудларидаги фуқаролик инфратузилмасига бераётган зарбаларига жавоб эканини таъкидлади. Шу билан бирга, Россия ҳужумлари оқибатида Украинада чоршанбага ўтар кечаси 14 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.