Ўзбекистон

Россия чеклов қўйган Ўзбекистоннинг 5 та экспортчи корхонаси текширувдан ўтказилмоқда

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси Россия билан ҳамкорликда камчиликларни бартараф этиш ва чекловларни бекор қилиш устида ишламоқда.

Россия чеклов қўйган Ўзбекистоннинг 5 та экспортчи корхонаси текширувдан ўтказилмоқда

 

Россия томонидан вақтинчалик чеклов жорий этилган Ўзбекистоннинг бешта экспортчи корхонаси фаолияти юзасидан текширув бошланди.

 

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси маълум қилишича, Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Росселхознадзор) фитосанитария талабларини мунтазам бузган бешта экспортчи корхонага нисбатан 2026 йил 23 июлдан бошлаб карантин остидаги маҳсулотларни Россия ҳудудига олиб киришга вақтинчалик чеклов жорий этган.

 

Россия томони тақдим этган расмий маълумотларга кўра, фитосанитария талабларини бузиш ҳолатлари:

  • Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 1 та корхонада — 15 та;

  • Сурхондарё вилояти Узун туманидаги 1 та корхонада — 11 та;

  • Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 2 та корхонада — 15 та;

  • Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 1 та корхонада — 7 та ҳолатда аниқланган.

 

Қўмита томонидан ҳар бир корхона кесимида маҳсулотни етиштириш, сақлаш, саралаш ва экспортга тайёрлаш жараёнлари, фитосанитария назорати ҳамда маҳсулот кузатувчанлиги (traceability) тизими ўрганилмоқда.

 

Шунингдек, миллий қонунчилик ва халқаро фитосанитария талаблари асосида зарур ҳуқуқий ҳамда ташкилий чоралар кўрилиши, Росселхознадзор билан ҳамкорликда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва чекловларни қисқа муддатда бекор қилиш бўйича ишлар давом эттирилиши маълум қилинди.

 

Қўмита мазкур чекловлар фақат фитосанитария талаблари бузилгани қайд этилган ушбу бешта корхонага нисбатан қўлланаётганини, қолган маҳаллий экспортчилар фаолияти эса одатдаги тартибда давом этаётганини таъкидлади.

custom img

1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари: “Дубай–Тошкент” рейсида ноқонуний юк аниқланди

Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 921,37 грамм заргарлик буюмлари ва 3 дона олтин қуйма топилган.

custom img

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

custom img

25 ва 50 фоиз: талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Қўшимча муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда қайта тикланган талабаларга тегишли.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"