Жаҳон

Саудия Арабистони ядровий битимга эга бўлиши учун Иброҳим келишувига қўшилиши шарт — Трамп

АҚШ раҳбари валиаҳд шаҳзодага фуқаролик ядро дастурини қўлга киритиш учун ўз шартларини қўйди.

Саудия Арабистони ядровий битимга эга бўлиши учун Иброҳим келишувига қўшилиши шарт — Трамп



Трамп Саудия Арабистон уран ва плутонийни ўзида бойитиш учун қиролликни “Иброҳим келишувга” қўшилиш шартини қўйган. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар қилди.



Ушбу келишувлар Трампнинг биринчи президентлик даврига бориб тақаладиган ва бир қатор давлатларнинг Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатишини таъминлаган фундаментал ҳужжат ҳисобланади.



Трамп ўзининг Truth Social тармоғидаги постида тафсилотлари ҳали тўлиқ очиқланмаган ушбу келишув ҳақида шундай ёзди: "Битим тасдиқланади, бироқ у бутунлай Саудия Арабистонининг юксак ҳурматга сазовор ва муваффақиятли Иброҳим келишувларига қўшилиши шартига боғлиқ".



"Америка Қўшма Штатлари фуқаролик (бойитилмаган) ядровий объектларига қарши эмас", — дея қўшимча қилди президент.



Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху бу ғояни зудлик билан қўллаб-қувватлади. Унинг идораси томонидан берилган баёнотда қайд этилишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши зарбалари "тинчлик доирасини кенгайтириш имкониятини яратди".



Байден Саудиянинг бу келишувга қўшилишини тарихий бурилиш дея қайд этди.

 

Нашрнинг ёзишича, Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчихонаси матбуот котиби ушбу масала юзасидан изоҳ бериш сўровига билан жавоб бермаган.



Чоршанба куни эълон қилинган битим Америка хавфсизлик кафолатлари учун асос яратади. Бироқ The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, ушбу ҳужжатда Саудия Арабистонининг уранни "олтин стандарт" асосида бойитмаслик мажбурияти ёки Атом энергияси бўйича халқаро агентликка кенг кўламли текширувлар ўтказишга рухсат бериш ҳақидаги бандлар мавжуд эмас.



Бирлашган Араб Амирликлари билан 2009 йилда имзоланган ядровий битим учун мажбурий шарт бўлган ушбу хавфсизлик чораларининг четлаб ўтилиши чоршанба куни Конгрессдаги ядро қуролини тарқатмасликнинг ашаддий тарафдорларини хавотирга солди. Уларнинг фикрича, бу келишув келажакда Саудия Арабистонига мамлакат ичида уранни мустақил бойитиш учун йўл очиб бериши мумкин.



Бошқалар эса бу келишув Эронни ядро қуролини яратишга ундаши мумкинлигидан огоҳлантирди.



Шунга қарамай, Энергетика вазири Крис Райт чоршанба кунги баёнотида ҳаммани хотиржам бўлишга чақирди. Унга кўра, ушбу келишув дунёдаги энг илғор ядровий технологиялар ва олимларга таянган ҳолда, ядро хавфсизлиги ва уни тарқатмаслик бўйича энг юқори стандартларга тўлиқ жавоб беради.



Давлат котиби Марко Рубио ҳам чоршанба куни журналистлар билан суҳбатда АҚШ "дунёдаги ҳеч бир давлат билан ядро қуролининг тарқалиши хавфини келтириб чиқарадиган ҳеч қандай келишувга эришмаслигини" таъкидлади.



Вашингтон ва Риёд ўртасидаги ўн йиллик ўзаро музокаралардан сўнг амалга ошган ушбу битим Американинг хусусий компаниялари учун миллиардлаб доллар даромад келтириши кутилмоқда.



АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужум қилишининг ягона сабаби Эронда уранни бойитиш ошганлиги ва мамлакатни ядро дастурга эга бўлиши тобора яқинлашиб бораётгани эди. Аммо АҚШнинг ўзи энди фуқаролик ядро дастурини Саудия Арабистонига бермоқчи. Яқин Шарқда азалдан Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида минтақада етакчилик борасида рақобат кечади. Бир томондан Эрон  шиа мазҳабида бўлса, Саудия Арабистон сунъийлардан иборатлиги икки мамлакат ўртасида диний низо борлигини кўрсатади. Трампнинг ҳозирги қарори бу рақобат ва низони кучайтириб юборади.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари ва Саудия Арабистон ўртасида махфий келишув мавжудлиги, фуқаролик ядро дастури бўйича махфий ҳужжатлар ҳозирда Оқ уйда Трамп имзосини кутиб ётгани ҳақида хабар берилган эди.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"