Жаҳон

Венесуэладаги зилзила зарари 20 миллиард долларга яқинлашди

Тезкор тикланиш чоралари кўрилмаса, мамлакатни қайта тиклаш 10 йилдан ортиқ вақт олиши мумкин

Венесуэладаги зилзила зарари 20 миллиард долларга яқинлашди

 

Жаҳон банки Венесуэлада 24 июнь куни содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида етказилган моддий зарар қарийб 19,6 миллиард долларга етганини маълум қилди.

 

Мазкур маълумот Жаҳон банкининг Global Rapid Damage Estimation (GRADE) дастлабки баҳолаш ҳисоботида келтирилган. Ҳисобот Венесуэла ҳукумати ва халқаро ҳамкорларга тикланиш ишлари кўламини аниқлаш ҳамда устувор йўналишларни белгилаш учун тайёрланган.

 

Ҳисоб-китобларга кўра, умумий зарарнинг 47 фоизи турар-жой бинолари, 27 фоизи инфратузилма, 26 фоизи эса турар жой бўлмаган объектлар, жумладан тижорат ва саноат иншоотларига тўғри келган. Энг катта талафот Ла Гуайра штати ва Пойтахт округи ҳудудларида қайд этилган.

 

Жаҳон банки мутахассислари тикланиш суръати мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий тикланишида ҳал қилувчи омил бўлишини таъкидлаган. Ҳисоботга кўра, қўшимча инвестициялар жалб этилмаса, инфратузилмани тўлиқ тиклаш 10 йилдан ортиқ вақт олиши ва иқтисодий фаолликка узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Венесуэла шимолида содир бўлган 7,2 ва 7,5 магнитудали икки зилзила содир бўлган эди. Табиий офат оқибатида минглаб бинолар зарар кўрган, 5 398 киши ҳалок бўлган, ўн минглаб аҳоли эса вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган. Жаҳон банки тезкор ва барқарор тикланиш чораларини амалга ошириш иқтисодий йўқотишларни сезиларли даражада камайтиришга хизмат қилишини қайд этди.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"