Ўзбекистон

Венесуэлада кучли зилзила содир бўлди: минглаб қурбонлар бўлиши айтилмоқда

Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ундан сўнг Японияда ҳам юқори магнитудали зилзила қайд этилди.

Венесуэлада кучли зилзила содир бўлди: минглаб қурбонлар бўлиши айтилмоқда

Кеча, 24 июнь куни Венесуэлада 7,2 ва 7,5 балли кетма-кет иккита кучли зилзила юз берди.


Маълумотларга кўра, аввал 7,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилган бўлса, орадан атиги 39 сония ўтиб ундан ҳам кучлироқ — 7,5 магнитудали зилзила юз берган.


Кучли силкинишлар пойтахт Каракас ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида кенг кўламли вайронагарчиликларни келтириб чиқарди. Кўплаб турар жойлар ва маъмурий бинолар қулаган, одамлар эса вайроналар остида қолиб кетган.

 

Қурбонлар сони 10 мингдан 100 минггача етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Венесуэла расмийлари ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сонини расман маълум қилмаган.

 

Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. У зилзила туфайли Каракас халқаро аэропорти ёпилгани, метро ва темир йўл қатнови ҳам тўхтатилганини айтди. Шунингдек, аҳолини хотиржамликни сақлашга ва шикастланган биноларни тарк этишга чақирган.

 

Мутахассислар ушбу зилзилани Венесуэлада сўнгги бир асрдан ортиқ вақт ичида кузатилган энг кучли ер силкинишларидан бири сифатида баҳоламоқда. Каракас аҳолисининг кўпчилиги 1967 йилда содир бўлган аввалги вайронкор зилзилани ёдга олган. Ўшанда ҳам пойтахтда энг кўп зарар қайд этилган. Шаҳарнинг Палос Гранде ва Альтамира туманларида турар жой бинолари қулаб тушган, жами 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

 

Венесуладан сўнг Япония шимоли-шарқида ҳам 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Аввалига зилзила магнитудаси 6,9 деб баҳоланган, аммо кейинчалик бу маълумот қайта кўриб чиқилиб, 7,2 магнитуда экани аниқланган.


Зилзила Иватэ префектурасининг Тинч океани соҳиллари яқинида, 44 километр чуқурликда кузатилган. Ерости силкинишлари энг кучли даражада Аомори префектурасининг Хасиками шаҳрида сезилган. Шунингдек, у пойтахт Токио шаҳрида ҳам билинган.



Хасиками ва Хатинохе шаҳарлари ёнғин-қутқарув хизматлари маълумотига кўра, тўрт нафар фуқаро енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"