Ўзбекистон

Сурхондарёда вояга етмаган қизни зўрлаган собиқ ИИБ ходими 15 йилга қамалди

Шунингдек, унга икки йил давомида ички ишлар органларида ишлаш тақиқи қўйилди.

Сурхондарёда вояга етмаган қизни зўрлаган собиқ ИИБ ходими 15 йилга қамалди

 

Сурхондарё вилоятида қизни зўрлашда айбланган собиқ вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектор-психологга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

 

Аввалроқ Денов тумани Ички ишлар бўлими Жиноятчиликнинг олдини олиш бўлимининг собиқ вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектор-психологи А.Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

 

22 июль куни Денов тумани Жиноят ишлари бўйича суди мазкур иш юзасидан ҳукм чиқарди.

 

Суд қарорига кўра, А.Р. Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) ҳамда 206-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан айбдор деб топилди.

 

Унга 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, маҳкумнинг икки йил давомида ички ишлар органларида ишлаши тақиқланди.

 

Суд ҳукмига кўра, А.Р. тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

custom img

Сурхондарёда боғча мудираси 14 млн сўм пора билан ушланди

У озиқ-овқат маҳсулотлари қабул қилинганини тасдиқловчи ҳужжатларга имзо қўйиш эвазига тадбиркордан пул талаб қилган.

custom img

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов лавозимидан озод этилди

Президент фармони билан Шерзод Ходжаев энергетика вазири этиб тайинланди.

custom img

Ўзбекистонда 6 ойда қарийб 25 мингта никоҳ бекор қилинди

Мамлакатда ярим йилда 92 мингдан ортиқ никоҳ тузилган.

custom img

Тиббиёт ходимлари фарзандлари контрактининг 30 фоизигача субсидия ажратилади

Камида 15 йил ишлаган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ушбу субсидиядан фойдаланиши мумкин.

custom img

Самарқандда бир йигитни уч киши калтаклади

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Екатеринбург аэропортидаги чекловлар туфайли Наманган рейси жадвали янгиланди

Айрим рейслар Челябинск захира аэропортига йўналтирилди ва қатновлар жадвали вақтинча ўзгартирилди.

custom img

Ўзбекистонда олти ойда қарийб 2,3 мингта ЙТҲ қайд этилди

Энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрида, энг кам ҳолат эса Бухоро вилоятида содир бўган.

custom img

Сурхондарёдаги далада 4 кило “гашиш” топилди

Шунингдек, Жиззахда фуқаронинг ёнидаги хўжалик қопидан қарийб 5 кг каннабис ўсимлиги аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"