Жаҳон

Эрон АҚШ билан музокаралар ўтказилаётганини рад этди

Теҳрон ҳозирча Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормаётганини, Уммон билан мулоқотлар эса фақат Ҳормуз бўғозидаги кемалар қатновига оид масалалар билан чекланганини маълум қилди.

Эрон АҚШ билан музокаралар ўтказилаётганини рад этди


 
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ билан янги музокаралар бошланганига оид баёнотларни рад этди. Вазирлик матбуот котиби Исмоил Бақоийнинг айтишича, Теҳрон ва Вашингтон ўртасида ҳеч қандай сиёсий музокаралар олиб борилмаяпти ва бундай учрашувлар кун тартибида ҳам йўқ. Бу ҳақда Reuters хабар берди.


 
Бақоийга кўра, айни пайтда Уммон билан олиб борилаётган мулоқотлар фақат Ҳормуз бўғозида кемалар ҳаракати хавфсизлигини вақтинча таъминлаш масаласига бағишланган. Унинг таъкидлашича, бу жараённи АҚШ билан кенг қамровли сиёсий музокаралар сифатида талқин қилиш нотўғри.


 
"АҚШ билан ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти. Уммон билан мулоқотлар фақат Ҳормуз бўғозига оид техник масалаларни қамраб олади", деган Исмоил Бақоий.


 
Эрон томони, шунингдек, ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мамлакат ташқарисида диний сафарда эканини, Эрон делегациясининг эса хорижга жўнаб кетмагани ва яқин кунларда АҚШ вакиллари билан учрашув режалаштирилмаганини билдирди.


 
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан музокаралар 3 август куни бошланишини ва ҳарбий зарбаларни вақтинча тўхтатишга қарор қилганини маълум қилган эди. Бироқ Теҳрон бу баёнотларни инкор этиб, мавжуд дипломатик алоқалар фақат Уммон воситачилигида Ҳормуз бўғозидаги денгиз қатновини тартибга солиш масалалари билан чекланаётганини таъкидлади.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"