Жаҳон

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг оилаларига 2 млн рублдан берилади

Жароҳатланганларга эса жароҳат даражасига қараб 300 мингдан 600 минг рублгача компенсация тўланади.

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг оилаларига 2 млн рублдан берилади

 

Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрида 10 август куни содир бўлган дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 2 миллион рублдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Татаристон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

 

Татаристон Раиси Рустам Минниханов қарорига кўра, ҳужум оқибатида ҳалок бўлган ҳар бир фуқаронинг оиласига 2 миллион рубль миқдорида компенсация тўланади.

 

Шунингдек, жабрланганларга тан жароҳатларининг оғирлик даражасига қараб моддий ёрдам ажратилади. Оғир ва ўртача оғир жароҳат олганларга 600 минг рубль, енгил жароҳат олганларга эса 300 минг рубль тўланади.

 

Бундан ташқари, ҳужум оқибатида мол-мулки зарар кўрган фуқароларга ҳам компенсация берилиши белгиланган. Муҳим мол-мулк тўлиқ йўқотилган тақдирда 156 минг рублдан ортиқ, қисман йўқотилган ҳолатларда эса 78,3 минг рубль миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади.

 

Маблағлар Татаристон Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Нижнекамскдаги саноат ва фуқаролик объектларига дрон ҳужуми уюштирилган. Ҳодиса оқибатида 13 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлган, 70 дан ортиқ киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган, 21 киши шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам борлиги хабар қилинган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг оилаларига 2 млн рублдан берилади | Zamon.uz