Ўзбекистон

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

 

Судьялар олий кенгаши Томди туман суди раиси Азиза Мирзаеванинг лавозимга гўёки мажбурий равишда тайинлангани ҳамда унинг яшаш жойидан бошқа ҳудудда фаолият юритгани ЙТҲга сабаб бўлгани ҳақидаги тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

 

Кенгаш маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда марҳуманинг Томди туман суди раиси лавозимига “мажбурий розилик” асосида тайинлангани ҳақидаги тахминлар тарқалган. Қайд этилишича, бу иддаоларни тасдиқловчи ишончли далил ёки ҳуқуқий асос мавжуд эмас.

 

Азиза Мирзаева мазкур лавозим учун ўзининг ёзма аризаси ва розилиги асосида танловда иштирок этган. Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 18 декабрдаги қарори билан у судьялик лавозимида бўлишнинг дастлабки беш йиллик муддатига Томди туман суди раиси этиб тайинланган.

 

Шунингдек, Мирзаева судьялик лавозимига тайинланган вақтда Самарқанд вилоятида у фаолият юритган судда бўш судьялик лавозими мавжуд бўлмагани маълум қилинган.

 

Кенгаш таъкидлашича, судьяларнинг бошқа ҳудудларда фаолият юритиши қонунчиликда белгиланган тартибда мавжуд бўш лавозимлар учун ўтказиладиган танлов асосида амалга оширилади.

 

Шунингдек, Азиза Мирзаеванинг лавозимга тайинланиши билан унинг 15 август куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида вафот этиши ўртасида сабабий боғлиқлик мавжудлиги ҳақида расмий хулоса йўқ.

 

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва бошқа ҳолатларига ҳуқуқий баҳо ваколатли органлар томонидан ўтказиладиган текширув якунларига кўра берилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 август куни Зарафшон–Томди автомобиль йўлида Азиза Мирзаева бошқарувидаги Собалт йўл-транспорт ҳодисасига учрагани хабар қилинган эди. Автомобиль йўлдан чиқиб, ағдарилиши оқибатида судья оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.