Ўзбекистон

Навоийда суд раиси ЙТҲда ҳалок бўлди

ЙТҲга автомобиль тезлигининг юқори бўлгани сабаб бўлган. Ҳодиса содир бўлган йўлнинг ҳолати ҳам қониқарсиз экани айтилган.

Навоийда суд раиси ЙТҲда ҳалок бўлди

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси Азиза Мирзаева йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

 

Ҳодиса 15 август куни тушга яқин “Зарафшон–Томди” йўлида содир бўлган. Маълум қилинишича, Азиза Мирзаева Зарафшон шаҳридан Томди туманига Cobalt автомашинасида кетаётган бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, у автомобиль бошқарувини йўқотган. Оқибатда Cobalt йўлдан чиқиб, ағдарилган. Суд раиси оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

 

Дастлабки тахминларга кўра, ҳодисага автомобилнинг юқори тезликда ҳаракатлангани сабаб бўлган. Шу билан бирга, ЙТҲ содир бўлган йўлнинг ҳолати ҳам қониқарсиз экани айтилмоқда.

 

39 ёшли Азиза Асатовна Мирзаева 2024 йил декабрь ойида Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси лавозимига тайинланган. У судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тасдиқланган эди. Азиза Мирзаева икки фарзанднинг онаси бўлган.

 

Судьялар олий кенгаши ва Олий суд унинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"