Филиппинда мактабдаги отишмада 4 киши ҳалок бўлди
Шнингдек, ҳужум оқибатида тўққиз киши жароҳатланган.

Филиппиннинг жанубидаги Замбоанга шаҳрида жойлашган Атенео де Замбоанга университети кампусидаги ўрта мактабда отишма содир бўлган. The Manila Times'нинг хабар беришича, ҳодиса оқибатида ҳужум қилган ўқувчи, яна бир ўқувчи ва 2 нафар хавфсизлик ҳодимлари ҳалок бўлган, тўққиз киши жароҳатланган.
Расмийларнинг дастлабки маълумотларига кўра, ҳужумчи мактабга иккита ўқотар қурол олиб кирган. Шундан сўнг у бошқа бир ўқувчини отиб ўлдирган ва ўз жонига қасд қилган.
Замбоанга мери ҳужумчи воқеани бодй-камера орқали жонли эфирга узатган бўлиши мумкинлигини ҳам билдирган. Отишма бошланганидан сўнг юзлаб ўқувчилар мактаб биносидан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
Полиция бир неча соат ичида вазият назоратга олинганини маълум қилган. Миллий полиция бошлиғи Хосе Меленсио Нартатез эса ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланаётганини билдириб, жамоатчиликни тасдиқланмаган фото ва видеоларни тарқатмасликка чақирган.
Маълумот учун, Мазкур воқеа Филиппинда икки ой ичида юз берган иккинчи мактаб отишмаси бўлди. Июнь ойида Таклобан шаҳридаги мактабда содир бўлган ҳужумда уч нафар ўқувчи ҳалок бўлган, камида 20 киши жароҳатланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланддаги мактабда ҳам отишма содир бўлган эди.








