Ўзбекистон

Биринчи қоидабузарлик учун тадбиркорга огоҳлантириш берилади

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, бошқа шахсларнинг мол-мулкига зарар етмаган тақдирда, дарҳол жарима қўлланмайди. Тадбиркорга камчиликни бартараф этишга 10 кун берилади.

Биринчи қоидабузарлик учун тадбиркорга огоҳлантириш берилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятида тадбиркорлар билан ўтказилган VI очиқ мулоқотида иқтисодий ва молиявий жарималарни қўллаш бўйича янги ёндашув маълум қилинганди.

 

Бизнес-омбудсманга кўра, эндиликда “биринчи қоидабузарлик учун — огоҳлантириш” тамойили жорий этилади. Агар қоидабузарлик тадбиркор томонидан биринчи марта содир этилган бўлса, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, бошқа шахсларнинг мол-мулкига зарар етмаган тақдирда, дарҳол жарима қўлланмайди.

 

Бундай ҳолатда тадбиркорга аниқланган камчиликни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади.

 

Янги тартиб биринчи хато учун жавобгарликни бутунлай бекор қилишни англатмайди. Асосий мақсад — тадбиркорни дарҳол жазолаш ўрнига, унга аниқланган камчиликни ихтиёрий равишда тузатиш имконини бериш.

 

Шунингдек, янги ёндашув маъмурий босимни камайтириш, назорат тадбирларини профилактик йўналишга ўтказиш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

 

Агар огоҳлантириш тамойилига риоя қилинмаган ёки тадбиркорга асоссиз равишда жарима қўлланган деб ҳисобланса, у Бизнес-омбудсманга мурожаат қилиши мумкин.

 

Қайд этилишича, янги тартибда асосий эътибор тадбиркорни жазолашга эмас, қоидабузарликни бартараф этиш ва келгусида унинг такрорланишининг олдини олишга қаратилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.