Ўзбекистон

“Бирорта бозор ёпилмайди ва ўз функциясини йўқотмайди” — Шавкат Умурзоқов

Тошкент шаҳар ҳокими инвесторларга таклиф этилаётган 35 та бозор ва савдо мажмуалари ҳақида маълумот берди.

“Бирорта бозор ёпилмайди ва ўз функциясини йўқотмайди” — Шавкат Умурзоқов

 

Тошкент шаҳрида бозорлар ва савдо мажмуаларини замонавий талаблар асосида ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

 

Ҳокимнинг таъкидлашича, 35 та давлат бозори ва савдо мажмуаси инвесторларга таклиф этилмоқда. Улар қаторида «Сергели» автомобиль бозори, «Ўрикзор», «Қўйлиқ» каби йирик бозорлар ҳам бор.

 

Шавкат Умурзоқов бозорларга инвестиция жалб қилиш жараёнида уларнинг фаолияти тўхтатилмаслигини алоҳида таъкидлади.

 

“Бир нарсани аниқ айтаман: бирорта бозор ёпилмайди ва ўз функциясини йўқотмайди”, — деди ҳоким.

 

Инвесторлар олдига учта асосий шарт қўйилади. Жумладан, улар белгиланган ҳажмдаги савдо расталарини замонавий шаклда қуриб, давлатга топшириши, мавжуд тадбиркорларнинг иш ўринларини сақлаб қолиши ҳамда етарли сиғимдаги автотураргоҳларни барпо этиши керак бўлади.

 

Инвесторлар самарасиз фойдаланилаётган майдонларда савдо, хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар объектларни ташкил этиш имкониятига эга бўлади.

 

Шунингдек, Тошкентда 200 мингта автомобилга мўлжалланган кўп қаватли ва ерости автотураргоҳлар учун жойлар белгиланган. Ушбу майдонлар Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси билан ҳамкорликда аниқланган ва босқичма-босқич аукционга чиқарилади.

 

Ҳоким автотураргоҳлар масаласида аввалги хатоларга ҳам тўхталди. Унинг қайд этишича, илгари автотураргоҳлар учун ажратилган айрим ерларда бизнес марказлари қуриб юборилган.

 

“Афсуски, илгари автотураргоҳ учун ажратилган кўплаб ерларда бизнес марказлар қурилиб кетилган. Бунақа хатолар такрорланмаслиги учун бугунги кунда тегишли органлар билан бу масалани қаттиқ назорат остига олганмиз”, — деди у.

 

Бундан ташқари, пойтахтда умумий узунлиги 140 километрга яқин бўлган 10 га яқин кўча 24/7 ишлайдиган туристик ва гавжум кўчалар сифатида тоифаларга ажратилган. Ҳозирча синов тариқасида туну кун фаолият юритадиган 8 та кўча ташкил этилган.

 

Ушбу кўчаларда ишлар фақат ободонлаштириш ва қурилиш билан чекланмайди. Инфратузилмани бошқариш, ҳудудларни озода сақлаш ва турли тадбирларни ташкил этиш учун махсус бошқарув компаниялари ҳам жалб қилинмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.