Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди
Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху идораси Туркиянинг Нетаняхуга нисбатан Интерпол орқали “қизил огоҳлантириш” эълон қилиш ҳақидаги мурожаатига муносабат билдирди. Баёнотда у Ражаб Тоййиб Эрдоғанни “антисемит диктатор” деб атаган. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.
Шунингдек, Исроил томони Туркиянинг минтақадаги сиёсати ва Суриядаги фаолиятини танқид қилиб, мамлакат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатга қарши қатъий чоралар кўришда давом этишини маълум қилган.
Исроил томонининг таъкидлашича, Эрдоғаннинг Исроил раҳбарияти ва ҳарбийларини қўрқитишга қаратилган уринишлари натижа бермайди. Шунингдек, Исроил Туркиянинг минтақадаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатлари ва хавфсизлигига таҳдидларига қарши қатъий чоралар кўришда давом этишини маълум қилган.
Аввалроқ, Туркия Адлия вазирлиги Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуни геноцид айбловлари бўйича халқаро қидирувга бериш ва Интерпол орқали ҳибсга олиш ордери чиқаришни сўрагани хабар қилинган эди.








