Жаҳон

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский


 
Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан уруш давом этаётган бир пайтда мамлакатда сайлов ўтказиш Украинани ичидан бўлиб юбориши ва давлатни заифлаштириши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Президент бу фикрни собиқ мудофаа вазири Михайло Федоровнинг уруш шароитида сайлов ўтказиш ҳақидаги чақириғига жавобан билдирган. Федоровнинг ўтган ҳафта сайлов ўтказиш таклифи Украина сиёсатида уруш бошланганидан бери амалдаги президентга нисбатан энг жиддий ички чақириқлардан бири бўлганди.


 
Зеленский уруш шароитидаги сайлов мамлакатдаги мавжуд сиёсий ва ижтимоий бўлинишларни кучайтириши мумкинлигини таъкидлаган. Унинг айтишича, ҳозирги вазиятда сайлов ўтказиш “давлат учун цунами” бўлиб, Украинани бўлиб юбориши мумкин.


 
Украинада ҳарбий ҳолат амал қилаётган даврда сайлов ўтказиш қонунчилик билан тақиқланган. Бундан ташқари, мамлакат ҳудудининг бир қисми Россия назоратида экани, миллионлаб украиналиклар хорижда яшаётгани ва кўплаб фуқаролар фронтда хизмат қилаётгани сайловни ташкил этиш билан боғлиқ жиддий муаммоларни юзага келтирган.


 
Зеленскийнинг таъкидлашича, агар халқаро ҳамкорлар сайловлар вақтида мамлакат хавфсизлигини кафолатлай олса, бундай жараённи ўтказиш имконияти кўриб чиқилиши мумкин. Бироқ ҳозирча бундай кафолатни тақдим этиш бўйича ҳеч қандай аниқ режа таклиф қилинмаган.


 
Украина президентининг айтишича, ҳозирги асосий вазифа сайловга тайёргарлик кўриш эмас, балки урушни якунлаш ва мамлакатнинг мустақиллиги ҳамда суверенитетини сақлаб қолишдан иборат.


 
Шу билан бирга, Кйив халқаро социология институти 5 август куни ўтказган сўровда украиналикларнинг 57 фоизи сайловлар фақат уруш тугаганидан кейин ўтказилишини маъқул кўрган.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"