Ўзбекистон

Тошкент метросида поездлар ҳаракати интерваллари қисқартирилади

Мазкур чора янги ўқув йили бошланиши билан кутилаётган йўловчилар оқимини самарали бошқариш учун амалга оширилади.

Тошкент метросида поездлар ҳаракати интерваллари қисқартирилади

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ортишига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” АЖ хабар берди.

 

Пойтахтдаги олий таълим муассасаларида ўқув машғулотларининг биринчи сменаси соат 08:00 дан бошланиши белгиланган.

 

Шу муносабат билан эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда метрополитеннинг барча йўналишларида поездлар ҳаракати интерваллари қисқартирилади. Хусусан:

 

  • Чилонзор йўналишида — 1,5–2 дақиқагача;
  • Ўзбекистон йўналишида — 3 дақиқагача;
  • Юнусобод йўналишида — 4 дақиқагача;
  • Ер усти ҳалқа йўли йўналишида — 7–8 дақиқагача.

 

Маълум қилинишича, 2026 йил давомида Тошкент метрополитени вагон парки 14 та замонавий ҳаракат таркиби билан тўлдирилиши режалаштирилган. Ҳозиргача уларнинг 11 таси етказиб берилган, яна 3 та ҳаракат таркиби яқин кунларда олиб келиниши кутилмоқда.

 

Шунингдек, йўловчилар оқимини самарали бошқариш ва бекатларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида тиғиз вақтларда барча 50 та метро бекатида навбатчилик тизими йўлга қўйилган.

 

Масъул ходимлардан иборат гуруҳлар эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда бекатларда навбатчилик қилиб, йўловчиларга зарур кўмак кўрсатади.

 

Мазкур чоралар янги ўқув йили бошланиши билан кутилаётган йўловчилар оқимини самарали бошқариш, метро қатновининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишга қаратилган.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.