Ўзбекистон

B2 сертификати йўқ ўқитувчилар ишдан олинмайди: вазирликдан янги кўрсатма

B2 сертификати бўйича якуний тартиб Вазирлар Маҳкамаси қароридан сўнг белгиланади.

B2 сертификати йўқ ўқитувчилар ишдан олинмайди: вазирликдан янги кўрсатма

 

Ўзбекистондаги мактабларда фаолият юритаётган, аммо камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ҳозирча ишлашни давом эттиради.

 

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига юборилган кўрсатма хатида маълум қилинган.

 

Унга кўра, айни вақтда B2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича талаб қўлланмайди.

 

Аввалроқ жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасида тегишли сертификатга эга бўлмаган педагог ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш таклиф қилинган эди.

 

Вазирликнинг янги кўрсатмасида эса ушбу масала бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилингач, қўшимча маълумот берилиши қайд этилган.

 

Хорижий тил ўқитувчилари учун камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлиш талаби аввалги ҳукумат қарорлари билан белгиланган. Амалдаги сертификатлар рўйхати ҳам хорижий тил бўйича ишга қабул қилиш ва педагогларга устама белгилашда қўлланади.

 

B2 сертификати талаби бўйича муддат аввал ҳам бир неча бор узайтирилган. Шу сабабли тегишли сертификатга эга бўлмаган ўқитувчиларга ишлашни давом эттириш имконияти берилган эди.

 

Шундай қилиб, ҳозирча B2 сертификати мавжуд эмаслиги хорижий тил ўқитувчисини ишдан бўшатиш учун асос бўлмайди. Мазкур масала бўйича якуний тартиб Вазирлар Маҳкамаси қароридан кейин белгиланади.

custom img

Ўқитувчиларнинг мукофот пулидан нега солиқ ушланади? Вазирлик изоҳ берди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

custom img

Фирибгарликка қарши янги тизим: банкларда антифрод 24/7 ишлайди

Марказий банк банклар, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимлари операторлари учун шубҳали операцияларни аниқлаш бўйича янги талабларни таклиф қилмоқда.

custom img

Жанни Инфантино Ўзбекистонда: ФИФА делегацияси икки кунлик ташриф билан келди

ФИФА делегацияси Ўзбекистонда қатор футбол объектлари ва лойиҳалари билан танишади.

custom img

Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш: айрим йўналишларга субсидиялар берилади

Пахта етиштириш, пахта-тўқимачилик кластерлари, ем-хашак экинлари ва совитилган гўшт импортини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратилади.

custom img

Коммунал хўжалиги ходимлари учун: Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилди

Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган ва аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилашда алоҳида хизмат кўрсатган ходимлар тақдирланади.

custom img

Тошкент халқаро метрология мактабига мезбонлик қилмоқда

BIPM–COOMET UTC SUMMER SCHOOL халқаро ёзги мактаби ўз ишини бошлади.

custom img

Глобал инновация индекси: Ўзбекистон 139 та давлат орасида 77-ўринни эгаллади

Мамлакат ўтган йилги натижасига нисбатан икки поғона юқорилаган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Эрон Президентлари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"