Ўзбекистон

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди



“Док-1 Макс” дори воситасидан жабрланганларга компенсация маблағлари тўланмаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан Мажбурий ижро бюроси изоҳ берди.


МИБ маълумотига кўра, судларнинг ижро ҳужжатлари асосида қарздор С. Кариев ва бошқалардан 85 нафар фуқаро фойдасига жами 78 млрд сўм зарар ундириш бўйича ижро ишлари мавжуд.


Ижро ҳаракатлари доирасида С. Кариевга тегишли Чилонзор туманидаги 1-Қатортол маҳалласи, Қатортол 3-тор кўчасида жойлашган турар жой бинолари ҳамда Бешёғоч маҳалласи, Фурқат кўчасидаги нотурар жой биноси хатланиб, онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.


Фурқат кўчасидаги нотурар жой биноси аукционда сотилган ва ундан 793 млн сўм маблағ келиб тушган. Қиймати 7,1 млрд сўмга баҳоланган Қатортол 3-тор кўчасидаги турар жой бинолари бўйича аукцион савдолари эса давом этмоқда.


Аукцион савдоларидан тушган маблағлар ҳамда С. Кариевнинг оила аъзолари томонидан тўланган пуллар ҳисобидан ундирувчиларга жами 16,7 млрд сўм тенг тақсимлаб берилган.


Ҳозирда С. Кариев ва бошқалардан қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, расмий маълумотларга кўра, “Док-1 Макс” дори воситасини истеъмол қилиш Ўзбекистонда 68 нафар боланинг вафот этиши ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлган.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

“Ўғлим мени танимай қолмасмикин?”: “Реал Санжик” судда сўнгги сўзини айтди

Санжар Каримов қамоқда умрини ўтказиш оғир эканини таъкидлади ва суддан яна ота ва ўғил бўлиш имкониятини сўради.

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

ТДТУ талабалари нега ётоқхонадан чиқариб юборилди?

Олий таълим вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Эркак вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилиб, унга тан жароҳати етказган.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.