энг долзарб

Рақамлар ўзгарди: “Док-1 Макс” сиропидан 68 нафар бола вафот этган

Олий суд эълон қилган дастлабки маълумотда вафот этган болалар сони 65 нафар эди.

Рақамлар ўзгарди: “Док-1 Макс” сиропидан 68 нафар бола вафот этган

 

“Док-1 Макс” судида расмийлар, хусусан, давлат айбловчиси Ўзбекистонда мазкур сиропдан вафот этган болалар сони 68 нафар эканини маълум қилиб, дастлаб Олий суд томонидан эълон қилинган рақамлар ўзгарганини тасдиқлади. Бу ҳақда “Дарё” маълум қилди. 

 

Суднинг бугун, 10 январь куни давом этаётган навбатдаги мажлисида 23 нафар судланувчиларнинг шахсига аниқлик киритилиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тушунтирилган.

 

“Док-1 Макс” иши бўйича давом этаётган суднинг бундан аввалги мажлисида мавжуд жиноят ишига янги жиноят иши қўшилиб, битта иш юритувига бириктирилгани, ҳолат юзасидан 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

 

Суд мажлисида айбловни ўқиб эшиттирган прокурорга кўра, сиропдан вафот этган болалар сони 68 нафарга етиб, дастлаб Олий суд томонидан эълон қилинган рақамлар ўзгарган.

 

Сироп бўйича бўлиб ўтган суд мажлисларининг бирида Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Маматқул Азизов сиропдан вафот этганлар 66 нафар эканини, вафот этган болалар рўйхатидан тушиб қолган яна бир марҳум бола борлигини очиқлаганди.

 

Тергов эълон қилган қўшимча жиноят ишида ёзилишича, “Док-1 Макс” сиропидан яна 16 нафар бола оғир, 2 нафари эса енгил тан жароҳати олган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Рақамлар ўзгарди: “Док-1 Макс” сиропидан 68 нафар бола вафот этган | Zamon.uz