Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Рим Гиниятуллин вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Давлат ва жамоат арбоби бир қатор масъул лавозимларда ишлаган. Оролнинг қуриши билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашган.

Шавкат Мирзиёев Рим Гиниятуллин вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ва жамоат арбоби Рим Абдулович Гиниятуллин вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

 

Меҳнат фахрийси Рим Абдулович Гиниятуллин шу йилнинг 19 апрель куни 83 ёшида вафот этди.

 

Рим Гиниятуллин 1943 йил 18 сентябрда Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. 1963 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтини (ҳозирги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети) муҳандис-гидротехник йўналиши бўйича тугатган. 

 

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон қурилиш вазирлигида оддий ишчи сифатида бошлаб, кейинчалик ушбу вазирликда уста, бош муҳандис вазифаларида хизмат қилган. У Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари, бош бошқарма бошлиғи, сув хўжалиги вазири ўринбосари, Давлат режа қўмитаси раисининг ўринбосари, Давлат агросаноат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаб, катта билим ва тажриба орттирган.

 

Моҳир ташкилотчи раҳбар 1989–1996 йилларда мелиорация ва сув хўжалиги вазири, 1996–1997 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари каби масъул лавозимларда фидокорона меҳнат қилиб, Ўзбекистонда сув ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш орқали мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшган.

 

Р.А.Гиниятуллин Оролни қутқариш Халқаро жамғармасида турли раҳбарлик вазифаларида ишлаб, денгизнинг қуриши билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишда жонбозлик кўрсатган.

 

Умрининг сўнгги йилларида у Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнларида, хусусан, кўпмиллатли жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, кексалар ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда фаол иштирок этган.

 

Рим Гиниятуллин “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвонлари, “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари билан мукофотланган.

 

custom img

Самарқанд форумида наркотаҳдидларга қарши замонавий технологиялар намойиш этилди

Наркотрафик ва трансмиллий жиноятчиликни кузатиш учун ягона сунъий интеллект платформасини яратиш ташаббуси илгари сурилди.

custom img

Ўзбекистонда ногирон болалар учун кундузги парвариш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар солиқлардан озод этилади

Ушбу чора 2030 йил 1 январгача амал қилади.

custom img

Миграция соҳасида рақамли ечимлар ва янги таълим лойиҳалари жорий этилади

“Касб + тил” тамойили асосидаги таълим лойиҳалари кенгайтирилиши ва янги ўқув марказлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда лазер нурлантирувчиларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жазо жорий этилди

Портатив лазер нурлантирувчиларидан ноқонуний фойдаланиш учун жарима ва мусодара жазоси белгиланди.

custom img

Ёш оилалар учун ипотека фоизининг бир қисмини давлат қоплаб беради

“Янги Ўзбекистон ёшлари — 2030” стратегияси доирасида ёшлар учун ипотека, грант, амалиёт ва саломатлик бўйича янги чоралар белгиланмоқда.

custom img

Ўзбекистон илк бор БМТнинг нуфузли комиссияси аъзолигига сайланди

Ўзбекистон БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясида АҚШ, Буюк Британия каби давлатлар билан иш олиб боради.

custom img

“Президентнинг мурожаатини етказиш мен учун катта шараф бўлди” — Саида Мирзиёева

Самарқандда наркотаҳдидларга қарши ўтказилаётган форумда халқаро ташкилотлар раҳбарлари “Наркотикларга қарши курашиш фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

custom img

Тошкентда "Eco Expo Central Asia 2026" халқаро кўргазмаси тақдимоти ўтказилди

Дипломатик миссия вакиллари экологик ислоҳотлар билан таништирилди

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"