Ўзбекистон

Ўзбекистонда ногирон болалар учун кундузги парвариш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар солиқлардан озод этилади

Ушбу чора 2030 йил 1 январгача амал қилади.

Ўзбекистонда ногирон болалар учун кундузги парвариш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар солиқлардан озод этилади

 

Ўзбекистонда ногирон болалар учун кундузги парвариш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар солиқлардан озод этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногирон болаларга кундузги парвариш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йил 1 январгача барча турдаги солиқлардан (ижтимоий солиқдан ташқари) озод этилади. Мазкур имтиёз давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган хизматларга ҳам татбиқ этилади.

 

Шунингдек, ота-оналар томонидан ушбу хизматлар учун ҳар бир бола бўйича ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар даромад солиғидан озод қилинади.

 

Бундан ташқари, “Аҳолини бандлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари бўлган ҳамда тегишли малака ва кўникмаларга эга аёллар «Инсон» марказлари тавсияси асосида иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"