Ўзбекистон

Тошкентда "Eco Expo Central Asia 2026" халқаро кўргазмаси тақдимоти ўтказилди

Дипломатик миссия вакиллари экологик ислоҳотлар билан таништирилди

Тошкентда "Eco Expo Central Asia 2026" халқаро кўргазмаси тақдимоти ўтказилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан Тошкентдаги Астрономия паркида "Eco Expo Central Asia 2026" халқаро кўргазмаси тақдимоти ўтказилди. 

 

 

Маълум қилинишича, тақдимотда хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари, дипломатик миссиялар вакиллари, БМТ, UNESCO, UNECEF, Халқаро миграция ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Глобал яшил ўсиш институти, Франция тараққиёт агентлиги, Жаҳон банки, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (ИУCН), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури (CАRЕC) ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда Экология қўмитаси масъуллари иштирок этди.

 

 

Тадбирда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда Давлат раҳбари томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган ислоҳотлар фаол амалга оширилаётганлигини таъкидлади. 

 

Мамлакат ўрмонлаштириш, тоза ҳаво, чиқиндиларни бошқариш ва биохилма- асраш борасидаги кенг кўламли миллий дастурлар орқали яшил иқтисодиёт бўйича минтақавий марказ сифатида ўзини намоён этаётганлиги қайд этилди.

 

Раис, шунингдек, “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмаси саноат тармоқлари, молия институтлари ва халқаро ҳамкорларни бирлаштириб, барқарор ривожланиш ечимларини биргаликда илгари суришга хизмат қиладиган амалий халқаро платформага айланишини таъкидлади.

 

"Асосий мақсадимиз аниқ: ғоялар лойиҳаларга айлантириладиган, ҳамкорликлар йўлга қўйиладиган ва минтақа яшил трансформациясини жадаллаштирадиган платформа яратиш, — деди Азиз Абдуҳакимов. — Кўргазмада тоза технологиялар, қайта тикланувчи энергия, сувни тежаш, яшил шаҳарлар, барқарор қишлоқ хўжалиги, чиқиндиларни бошқариш, экологик инновациялар ва иқлимга чидамлилик каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилади. Шу билан бирга, ҳамкорлар ўртасида бевосита мулоқот, келишувлар имзоланиши ҳамда инвестиция ва молиявий имкониятлардан фойдаланиш таъминланади".

 

Тадбир давомида меҳмонларга “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмаси тақдимоти намойиш этилди. Кўргазмада 80 дан ортиқ давлат, 10 000 дан ортиқ малакали харидорлар ва иштирокчилар, 500 дан ортиқ экспонент ва павилёнлар ҳамда 2000 дан ортиқ B2B ва B2G учрашувлар ўтказилиши айтиб ўтилди. 

 

 

Қолаверса, кўргазма иштирокчи давлатларга бозорга кириш ва фаолиятини кенгайтириш, миллий павилён орқали геосиёсий нуфузни ошириш, глобал яшил технологиялар етакчиси сифатида намоён бўлиш, ҳар томонлама манфаатли учрашувлар ўтказиш ва бошқа имкониятлар тақдим этиши қайд этилди.

 

Маълумот учун, 2025 йилнинг 19–21 июнь кунлари Тошкент шаҳрида биринчи "Eco Expo Central Asia" кўргазмаси муваффақиятли ўтказилди. Тадбирда қарийб 3 000 иштирокчи, жумладан, халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар ҳамда 40 га яқин юқори даражадаги вакиллар қатнашиб, 120 дан ортиқ келишув имзоланди. 

 

Бу минтақада экологик барқарорлик соҳасида мулоқот, инновация ва ҳамкорликка бўлган қизиқиш ортиб бораётганини яққол кўрсатди. "Eco Expo Central Asia 2026" кўргазмасига эса (2026 йил 31 майдан 5 июнгача) Самарқанд шаҳри мезбонлик қилади. 

 

Таъкидланишича, бу йилги кўргазманинг GEF'нинг VIII Ассамблеяси билан бир вақтда ўтказилиши глобал аҳамиятини янада оширади ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун ноёб имконият яратади.

 

Тақдимот якунида хорижий давлатларнинг кўргазмада фаол қатнашиши Марказий Осиё минтақаси ва ундан ташқарида барқарор келажакни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"