Ўзбекистон

Ёш оилалар учун ипотека фоизининг бир қисмини давлат қоплаб беради

“Янги Ўзбекистон ёшлари — 2030” стратегияси доирасида ёшлар учун ипотека, грант, амалиёт ва саломатлик бўйича янги чоралар белгиланмоқда.

Ёш оилалар учун ипотека фоизининг бир қисмини давлат қоплаб беради

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, “Янги Ўзбекистон ёшлари — 2030” стратегияси доирасида ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги имтиёзлар жорий этилади.

 

Унга кўра, ипотека дастури орқали ёш оилаларнинг кредит фоиз харажатлари енгиллаштирилади. Хусусан, кредит ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан юқори бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

 

Стратегияда ёшлар учун бошқа қўшимча имкониятлар ҳам назарда тутилган. Жумладан, волонтёрлик жамғармаси орқали 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади, фаол ёшлар давлат идораларида пуллик амалиётга жалб қилинади, илғор ижодкорлар учун Президент мукофоти таъсис этилади.

 

Шунингдек, китоб ва Book-кафелар жойлашган “Ёшлар кўчалари” ташкил этилади ҳамда ҳудудларда ёшлар инфратузилмасининг минимал стандартлари жорий қилинади.

 

Стратегияда ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳам муҳим йўналиш сифатида белгиланган. Руҳий хавф гуруҳидаги ёшлар улушини 40 фоизга камайтириш, 24 соат ишловчи психологик алоқа марказини ташкил этиш ва спорт билан шуғулланувчи ёшлар сонини 25 фоизга ошириш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, ҳар пайшанба куни ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиб борилади.

custom img

Самарқанд форумида наркотаҳдидларга қарши замонавий технологиялар намойиш этилди

Наркотрафик ва трансмиллий жиноятчиликни кузатиш учун ягона сунъий интеллект платформасини яратиш ташаббуси илгари сурилди.

custom img

Ўзбекистонда ногирон болалар учун кундузги парвариш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар солиқлардан озод этилади

Ушбу чора 2030 йил 1 январгача амал қилади.

custom img

Миграция соҳасида рақамли ечимлар ва янги таълим лойиҳалари жорий этилади

“Касб + тил” тамойили асосидаги таълим лойиҳалари кенгайтирилиши ва янги ўқув марказлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда лазер нурлантирувчиларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жазо жорий этилди

Портатив лазер нурлантирувчиларидан ноқонуний фойдаланиш учун жарима ва мусодара жазоси белгиланди.

custom img

Ўзбекистон илк бор БМТнинг нуфузли комиссияси аъзолигига сайланди

Ўзбекистон БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясида АҚШ, Буюк Британия каби давлатлар билан иш олиб боради.

custom img

“Президентнинг мурожаатини етказиш мен учун катта шараф бўлди” — Саида Мирзиёева

Самарқандда наркотаҳдидларга қарши ўтказилаётган форумда халқаро ташкилотлар раҳбарлари “Наркотикларга қарши курашиш фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Рим Гиниятуллин вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Давлат ва жамоат арбоби бир қатор масъул лавозимларда ишлаган. Оролнинг қуриши билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашган.

custom img

Тошкентда "Eco Expo Central Asia 2026" халқаро кўргазмаси тақдимоти ўтказилди

Дипломатик миссия вакиллари экологик ислоҳотлар билан таништирилди

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"