Жаҳон

Туркияда мактабдаги отишмаларда ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етди

Жиноятни тарғиб қилувчи материалларни тарқатган 83 нафар шахсга нисбатан қўлга олиш қарори чиқарилди, 93 та Telegram гуруҳи ёпилди.

Туркияда мактабдаги отишмаларда ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етди

Туркияда Шанлиурфа ва Қаҳрамонмарашда юз берган мактабдаги отишмалар юзасидан кенг кўламли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.

 

Туркия Ички ишлар вазирининг маълум қилишича, Қаҳрамонмарашдаги ҳодиса оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, уларнинг 8 нафари ўқувчи, бири ўқитувчи. Яна 13 киши тан жароҳати олган бўлиб, 6 нафари реанимацияда, 3 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Дастлаб 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Расмий баёнотга кўра, жиноятни тарғиб қилувчи ва жамоат тартибига салбий таъсир кўрсатишга қаратилган материалларни тарқатган 83 нафар шахсга нисбатан қўлга олиш қарори чиқарилган ҳамда уларга нисбатан тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилган. Шунингдек, 940 та ижтимоий тармоқ аккаунтига кириш чеклови жорий этилиб, 93 та Telegram гуруҳи ёпилган.

 

Қаҳрамонмарашдаги қуролли ҳужум юзасидан олиб борилган тергов доирасида ҳужумни содир этган шахс — Иса Арас Мерсинлининг отаси Угур Мерсинли ҳибсга олингани маълум қилинди. Дастлабки ўрганишларда гумонланувчининг WhatsApp профилида 2014 йилда АҚШда ҳужум содир этган Элёт Рожерга ишора қилувчи тасвирдан фойдалангани аниқланган.

 

Шанлиурфанинг Сиверек туманида содир бўлган яна бир мактаб ҳужуми юзасидан эса қўлга олинганлар сони 18 нафарга етди. Тергов давомида таҳдидли изоҳлар қолдирган ҳамда ёлғон маълумотларни очиқ тарқатган шахслар ҳам аниқланиб, ушланган. Ушбу отишмада ҳужум қилган шахс ўз жонига қасд қилган ҳамда 16 киши яраланганди.

 

Ҳодиса юзасидан кенг қамровли тергов ишлари олиб борилмоқда. Ички ишлар вазирлиги томонидан 4 нафар маъмурий ва 4 нафар полиция бош инспектори жалб этилган. Адлия вазирлиги 3 нафар бош прокурор ўринбосари ҳамда 4 нафар прокурорни ишга сафарбар қилган. 

 

Шунингдек, Миллий таълим вазирлиги томонидан ҳам алоҳида текширувлар бошланган.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.