Ўзбекистон

Боғча болалари ўртасида “Табиат болалар нигоҳида” расмлар танловининг финал босқичи ўтказилди

Ғолиб бўлган иштирокчиларнинг ишлари Самарқандда ўтказиладиган Глобал экологик фонднинг VIII ассамблеяси ва “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмасида тақдим этилади.

Боғча болалари ўртасида “Табиат болалар нигоҳида” расмлар танловининг финал босқичи ўтказилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Green University да “Табиат болалар нигоҳида” республика расмлар танловининг мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасидаги Республика босқичи ташкил этилди.

 

 

Маълумот учун, танлов Экология қўмитаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Касбий таълим агентлиги билан ҳамкорликда МТТ тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим ҳамда рассомлик ва дизайнга ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-7, 8-10, 11-13 ва 14-16 ёшдаги ўқувчилари ўртасида ўтказилмоқда.

 

 

МТТ тарбияланувчилари ўртасидаги финал босқичида барча ҳудудлардаги босқичларда ғолиб бўлган болалар иштирок этди. Танлов давомида иштирокчилар табиатнинг ноёб манзараларини ўз нигоҳлари билан тасвирлашди ва бир-биридан бетакрор суратлар чизишди.

 

 

Якунда ўғил болалар ўртасида Тимур Алишеров 1-ўринни (Тошкент шаҳри), Салоҳиддин Шокиров 2-ўринни (Фарғона вилояти) ва Усмонжон Убайдуллаев 3-ўринни (Самарқанд вилояти) қўлга киритди. Қизлар ўртасида эса 1-ўрин Кумушой Турсунбековага (Хоразм вилояти), 2-ўрин Фотима Муродқуловага (Самарқанд вилояти), 3-ўрин эса Мубина Ҳасановага (Навоий вилояти) насиб этди. Ғолиблар муносиб тақдирланди.

 

 

Танловнинг рассомлик ва дизайнга ихисослаштирилган мактаблар ўқувчилари ўртасида республика босқичи 7 май куни, умумий ўрта таълим мактаблар ўқувчилари ўртасида ҳудудий босқичлар эса 1 майга қадар бўлиб ўтади. Ғолиб бўлган иштирокчиларнинг ишлари Самарқандда ўтказиладиган Глобал экологик фонднинг VIII ассамблеяси ва “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмасида тақдим этилади.

 

 

Мазкур танлов болалар ва ёшларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, уларда бадиий эстетик дидни шакллантириш, табиатга бўлган меҳр-муҳаббатни ошириш ва экологик маданиятни шакллантириш, болаларни атроф- асраш, уни гўзаллик билан идрок этиш ҳамда табиат билан уйғун яшашга ўргатиш, ёш рассомларнинг истеъдодини кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

custom img

Сурхондарёда дарёга нефтга ўхшаш суюқлик оқиши ҳолати Экополиция томонидан ўрганилмоқда

Бойсун–Бандихон ҳудудида кузатилган сел сабаб дарёга нефть аралаш суюқлик оқиб чиқиши кузатилган.

custom img

Тошкентда Суриядаги жангариларга қўшилишга уринган фуқаро 6 йилга қамалди

Унинг оила аъзолари ва танишларини ҳам экстремистик ғояларга даъват қилгани аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда камералар орқали 190 дан ортиқ қоидабузарлик ҳолати аниқланди

Энг кўп гувоҳномасиз бошқарув ҳолатлари Хоразм ва Тошкентда қайд этилган.

custom img

Ўзбекистонда “Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади

Энг яхши натижа кўрсатган минг нафар иштирокчига сертификат берилиб, уларга имтиёзли кредит ажратилади.

custom img

Ўзбекистонга йил якунига қадар 130 минг тонна гўшт импорт қилиниши таъминланади

Тадбиркорлар учун муқобил транспорт коридорлари кўпайтирилиб, жорий йилнинг иккинчи чорагида 45 минг тонна гўшт импорт қилинади.

custom img

“Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай масала бўлмаслиги керак” — Шавкат Мирзиёев

Картошкачиликка ихтисослашган туманлардаги ишлар қониқарсиз деб баҳоланди.

custom img

Ҳокимлар режаларини ОАВ орқали жамоатчиликка етказади

Уч кун ичида иш ўрни, аҳоли даромади бўйича янги ечимлар ишлаб чиқилади.

custom img

Электр йўқотиши 20 фоиздан кўп бўлган 44 та туманнинг масъул раҳбарлари ишдан олинади

Ўзбекистонда электр йўқотишларини 2 карра камайтириш бўйича KPI белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"