Ўзбекистон

Тошкентда Суриядаги жангариларга қўшилишга уринган фуқаро 6 йилга қамалди

Унинг оила аъзолари ва танишларини ҳам экстремистик ғояларга даъват қилгани аниқланган.

Тошкентда Суриядаги жангариларга қўшилишга уринган фуқаро 6 йилга қамалди

 

Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро террорчилик фаолиятида иштирок этишга уриниш ҳамда яқинларини экстремистик ғояларга жалб қилишда айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.

 

Тергов маълумотларига кўра, судланувчи 2018 йилдан буён Сурияда яшаб, қуролли тўдалар сафида ҳаракат қилаётган Ўзбекистон фуқаросининг таъсирига тушган. Мазкур шахс ижтимоий тармоқлар орқали собиқ қўшнилари, танишлари ва синфдошларини радикал ғояларга тарғиб қилиб келган.

 

Аниқланишича, тошкентлик фуқаро можаро ҳудудига чиқиб кетиш мақсадида ўз автомобилини сотган ҳамда Қозоғистон ва Туркия орқали Сурияга бориш режасини ишлаб чиққан.

 

Шунингдек, у оила аъзолари ва ҳамкасбларини ҳам экстремистик қарашларга оғдиришга уринган. Тинтув жараёнида ундан диний мутаассиблик ва зўравонлик ғояларини тарғиб қилувчи материаллар топилган.

 

Тергов давомида фуқаронинг яна тўрт нафар шахсни ёллагани, улар ҳам жанговар ҳудудга кетишга тайёргарлик кўра бошлагани аниқланган.

 

Суд мажлисида судланувчи айбига иқрор бўлиб, диний билим етишмаслиги ҳамда интернетдаги зарарли контент таъсирига тушиб қолганини билдирган.

 

Суд қарорига кўра, у Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми ҳамда 244-2-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилди ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур жиноят ишига алоқадор бошқа шахслар юзасидан тергов ҳаракатлари давом этаётганини маълум қилди.

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Махсус агентлик жисмоний шахслар ва ташкилотларнинг тўловга қобилиятсизлиги жараёнларини назорат қилади.

Суд қароридан кейин ҳам фоиз ҳисоблаган банклар пулни қайтаради: Марказий банк талаби

Суд қароридан кейин ҳам фоиз ҳисоблаган банклар пулни қайтаради: Марказий банк талаби

Тижорат банклари ноқонуний ундирилган кредит фоизлари ва жарималарни қарз олувчиларга қайтариши шарт.

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Маҳкум аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.