Ўзбекистон

Сурхондарёда дарёга нефтга ўхшаш суюқлик оқиши ҳолати Экополиция томонидан ўрганилмоқда

Бойсун–Бандихон ҳудудида кузатилган сел сабаб дарёга нефть аралаш суюқлик оқиб чиқиши кузатилган.

Сурхондарёда дарёга нефтга ўхшаш суюқлик оқиши ҳолати Экополиция томонидан ўрганилмоқда

 

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида жойлашган дарёга нефтга ўхшаш суюқлик оқиб тушаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

 

Мазкур ҳолат Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

 

Дастлабки ўрганишларга кўра, 2026 йил январь ойида Бойсун туманидаги Хонгаронсой ҳудудида табиий геологик жараёнлар натижасида ер остидан нефть аралаш суюқлик чиқиши кузатилган. Ушбу суюқликнинг сойга оқиб кетмаслиги учун махсус ҳовуз ҳосил қилинган.

 

Бироқ Бойсун туманида кузатилган сел оқибатида мазкур ҳимоя ҳовузи бузилиб, нефть аралаш суюқлик Бандихон сойига оқиб кетган. Кейинчалик ушбу оқим сув тизими орқали Сурхондарё дарёсига етиб борган.

 

Ҳозирда вазиятни бартараф этиш бўйича махсус техникалар жалб этилган ҳолда ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, дарёга оқиб тушган суюқлик ҳажми ва таркибини аниқлаш мақсадида икки ишчи гуруҳ ташкил этилди.

 

Ўрганиш ишлари давом этмоқда ва якуний натижалар юзасидан қўшимча расмий ахборот тақдим этилади.

 

Шунингдек, ҳолат юзасидан тегишли қонунчилик асосида айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ қатъий жавобгарлик чоралари қўлланилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ҳолат «Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолиятига алоқадор эмаслиги расман билдирилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.