Ўзбекистон

60 минг доллар пора билан ушланган Наманган шаҳри собиқ ҳокими устидан суд бошланди

Собиқ ҳоким кўп қаватли уй қуриш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига пора олаётганида ушланганди.

60 минг доллар пора билан ушланган Наманган шаҳри собиқ ҳокими устидан суд бошланди

Бугун жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судида 60 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда гумонланган Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаев ва яна беш кишига оид ишни кўриш бошланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари хабар берди.

 

Маълум қилинишича, жами 6 нафар судланувчининг барчаси эркак бўлиб, 3 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 3 нафарига эса “муносиб хулқ-атворда бўлиш” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

 

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 205, 206, 209, 28,209, 210, 28,211 ва 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. 

 

  • 167-модда: Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш;

  • 168-модда: Фирибгарлик;

  • 205-модда: Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш;

  • 206-модда: Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш;

  • 209-модда: Мансаб сохтакорлиги;

  • 28−209-модда: Мансаб сохтакорлигида иштирокчилик;

  • 210-модда: Пора олиш;

  • 28−211-модда: Пора беришда иштирокчилик;

  • 212-модда: Пора олиш-беришда воситачилик қилиш.

 

Аввал хабар берилганидек, Отахўжаев ва пойабзал ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари ўзаро тил бириктириб, қурилиш соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқародан шаҳар ҳудудидаги 35 сотих ер майдонида жойлашган, маънан эскирган тураржой бинолари ўрнига кўп қаватли уй барпо этиш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг доллар талаб қилган.

 

custom img

Сурхондарёда дарёга нефтга ўхшаш суюқлик оқиши ҳолати Экополиция томонидан ўрганилмоқда

Бойсун–Бандихон ҳудудида кузатилган сел сабаб дарёга нефть аралаш суюқлик оқиб чиқиши кузатилган.

custom img

Тошкентда Суриядаги жангариларга қўшилишга уринган фуқаро 6 йилга қамалди

Унинг оила аъзолари ва танишларини ҳам экстремистик ғояларга даъват қилгани аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда камералар орқали 190 дан ортиқ қоидабузарлик ҳолати аниқланди

Энг кўп гувоҳномасиз бошқарув ҳолатлари Хоразм ва Тошкентда қайд этилган.

custom img

Ўзбекистонда “Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади

Энг яхши натижа кўрсатган минг нафар иштирокчига сертификат берилиб, уларга имтиёзли кредит ажратилади.

custom img

Ўзбекистонга йил якунига қадар 130 минг тонна гўшт импорт қилиниши таъминланади

Тадбиркорлар учун муқобил транспорт коридорлари кўпайтирилиб, жорий йилнинг иккинчи чорагида 45 минг тонна гўшт импорт қилинади.

custom img

“Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай масала бўлмаслиги керак” — Шавкат Мирзиёев

Картошкачиликка ихтисослашган туманлардаги ишлар қониқарсиз деб баҳоланди.

custom img

Ҳокимлар режаларини ОАВ орқали жамоатчиликка етказади

Уч кун ичида иш ўрни, аҳоли даромади бўйича янги ечимлар ишлаб чиқилади.

custom img

Электр йўқотиши 20 фоиздан кўп бўлган 44 та туманнинг масъул раҳбарлари ишдан олинади

Ўзбекистонда электр йўқотишларини 2 карра камайтириш бўйича KPI белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"