Ҳокимлар режаларини ОАВ орқали жамоатчиликка етказади
Уч кун ичида иш ўрни, аҳоли даромади бўйича янги ечимлар ишлаб чиқилади.

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида вилоят, туман ҳокимлари ишни мутлақо янгича ташкил қилиши белгиланди.
Маълум қилинишича, уч кунда ҳокимликлар ёнига “ақл маркази”, олийгоҳ профессорлари, стартапчи ёшларни олиб, меҳнат унумдорлиги, таннарх, энергия самарадорлик, иш ўрни, аҳоли даромади бўйича янги ечимлар ишлаб чиқилади.
Ҳокимликлар бир ҳафта ичида бу йил қандай ностандарт ўзгариш қилишини оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказади.








