Ўзбекистон

“Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай масала бўлмаслиги керак” — Шавкат Мирзиёев

Картошкачиликка ихтисослашган туманлардаги ишлар қониқарсиз деб баҳоланди.

“Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай масала бўлмаслиги керак” — Шавкат Мирзиёев

Картошкага бўлган талабни қоплаш учун бу йилга режа қилинган 180 минг гектардан 118 минг гектарига уруғлик экилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

 

Маълум қилинишича, Қашқадарёда бор-йўғи 41 фоиз, Сурхондарёда 44 фоиз майдонда картошка экилган. Март ойининг ўзида картошка Сурхондарёда 12,4 фоизга, Қашқадарёда 9 фоизга қимматлашган.

 

Картошкачиликка ихтисослашган Хўжаобод, Андижон, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Тошлоқ, Фарғона туманларида ҳам ишлар қониқарсиз деб баҳоланди. 

 

Шунингдек, сусткашликка йўл қўйган вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари ва туман ҳокимларининг масъулияти ҳамда жавобгарлигини ошириш топширилди. 

 

“Такрор айтаман: маблағ бор, ресурс бор. Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай масала бўлмаслиги керак”, – деди Президент.

 

custom img

Сурхондарёда дарёга нефтга ўхшаш суюқлик оқиши ҳолати Экополиция томонидан ўрганилмоқда

Бойсун–Бандихон ҳудудида кузатилган сел сабаб дарёга нефть аралаш суюқлик оқиб чиқиши кузатилган.

custom img

Тошкентда Суриядаги жангариларга қўшилишга уринган фуқаро 6 йилга қамалди

Унинг оила аъзолари ва танишларини ҳам экстремистик ғояларга даъват қилгани аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда камералар орқали 190 дан ортиқ қоидабузарлик ҳолати аниқланди

Энг кўп гувоҳномасиз бошқарув ҳолатлари Хоразм ва Тошкентда қайд этилган.

custom img

Ўзбекистонда “Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади

Энг яхши натижа кўрсатган минг нафар иштирокчига сертификат берилиб, уларга имтиёзли кредит ажратилади.

custom img

Ўзбекистонга йил якунига қадар 130 минг тонна гўшт импорт қилиниши таъминланади

Тадбиркорлар учун муқобил транспорт коридорлари кўпайтирилиб, жорий йилнинг иккинчи чорагида 45 минг тонна гўшт импорт қилинади.

custom img

Ҳокимлар режаларини ОАВ орқали жамоатчиликка етказади

Уч кун ичида иш ўрни, аҳоли даромади бўйича янги ечимлар ишлаб чиқилади.

custom img

Электр йўқотиши 20 фоиздан кўп бўлган 44 та туманнинг масъул раҳбарлари ишдан олинади

Ўзбекистонда электр йўқотишларини 2 карра камайтириш бўйича KPI белгиланади.

custom img

Президентга муаммо қандай етиб борганига “қизиққан” ҳоким танқид қилинди

Шавкат Мирзиёев 6 нафар ҳокимнинг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"