Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади

Энг яхши натижа кўрсатган минг нафар иштирокчига сертификат берилиб, уларга имтиёзли кредит ажратилади.

Ўзбекистонда “Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади

 

Ўзбекистонда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бизнес кўникмаларини ошириш мақсадида “Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади. Бу ҳақда Президентнинг “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегиясини 2026–2027 йилларда амалга ошириш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган деб хабар беради Адлия вазирлиги.

 

Қарорга мувофиқ, 2030 йилгача Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мазкур дастур амалга оширилади. У орқали 20 минг нафар ёшни тадбиркорлик фаолиятига ўқитиш режалаштирилган.

 

Дастур доирасида маҳаллий ва хорижий экспертлар, шунингдек, хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Иштирокчилар танлов асосида сараланади ҳамда уларга бизнес лойиҳани ишлаб чиқиш, маҳсулотни бозорга олиб чиқиш, савдони йўлга қўйиш ва бозорни кенгайтириш бўйича назарий ҳамда амалий билимлар берилади.

 

Лойиҳа якунида ёшларнинг билим ва кўникмалари синовдан ўтказилади. Натижаларга кўра, энг яхши минг нафар иштирокчига Ёшлар ишлари агентлигининг махсус сертификати топширилади.

 

Мазкур сертификатга эга бўлган ёшларга асосий ставкадан 50 фоизга камайтирилган фоиз ставкасида, 6 ойлик имтиёзли муддат билан 3 йилгача 500 баравар БҲМ миқдоригача кредит ажратилади.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 августдан бошлаб туман фермерлар кенгашлари ҳузуридаги бухгалтерия ҳисоби марказлари ёшлар раҳбарлигидаги янги фермер хўжаликларига икки йил давомида бепул хизмат кўрсатади.

 

2026 йил 1 июлдан эса ёшлар томонидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектларини электр энергияси, ичимлик суви ва канализация тармоқларига улаш билан боғлиқ давлат хизматлари харажатларининг бир қисми 10 баравар БҲМдан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

custom img

Сурхондарёда дарёга нефтга ўхшаш суюқлик оқиши ҳолати Экополиция томонидан ўрганилмоқда

Бойсун–Бандихон ҳудудида кузатилган сел сабаб дарёга нефть аралаш суюқлик оқиб чиқиши кузатилган.

custom img

Тошкентда Суриядаги жангариларга қўшилишга уринган фуқаро 6 йилга қамалди

Унинг оила аъзолари ва танишларини ҳам экстремистик ғояларга даъват қилгани аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда камералар орқали 190 дан ортиқ қоидабузарлик ҳолати аниқланди

Энг кўп гувоҳномасиз бошқарув ҳолатлари Хоразм ва Тошкентда қайд этилган.

custom img

Ўзбекистонга йил якунига қадар 130 минг тонна гўшт импорт қилиниши таъминланади

Тадбиркорлар учун муқобил транспорт коридорлари кўпайтирилиб, жорий йилнинг иккинчи чорагида 45 минг тонна гўшт импорт қилинади.

custom img

“Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай масала бўлмаслиги керак” — Шавкат Мирзиёев

Картошкачиликка ихтисослашган туманлардаги ишлар қониқарсиз деб баҳоланди.

custom img

Ҳокимлар режаларини ОАВ орқали жамоатчиликка етказади

Уч кун ичида иш ўрни, аҳоли даромади бўйича янги ечимлар ишлаб чиқилади.

custom img

Электр йўқотиши 20 фоиздан кўп бўлган 44 та туманнинг масъул раҳбарлари ишдан олинади

Ўзбекистонда электр йўқотишларини 2 карра камайтириш бўйича KPI белгиланади.

custom img

Президентга муаммо қандай етиб борганига “қизиққан” ҳоким танқид қилинди

Шавкат Мирзиёев 6 нафар ҳокимнинг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"