Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Замонавий санъат марказининг очилишида иштирок этди

Янги маданий кластер 1912 йилда қад ростлаган собиқ дизель электр станциясининг тарихий биносида жойлашган.

Саида Мирзиёева Замонавий санъат марказининг очилишида иштирок этди

Тошкентда Замонавий санъат марказининг (“CCА Tashkent”) очилиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

 

 

Қайд этилишича, ушбу даргоҳда кўргазма заллари, кутубхона, консепт-стор, таълим майдонлари ҳамда учрашув ва тадқиқотлар учун мўлжалланган жамоат ҳудудлари ўрин олган. Қамровининг бу қадар кенглиги уни бутун Марказий Осиё минтақасида шу турдаги биринчи рақамли мажмуа даражасига олиб чиқмоқда.

 

 

Янги маданий кластер 1912 йилда қад ростлаган собиқ дизель электр станциясининг тарихий биносида жойлашди. Иншоотнинг меъморий трансформацияси дунёга машҳур “Studio KO” бюроси томонидан амалга оширилди. Эндиликда бу ерда кўргазмалар, илмий изланиш жараёнлари, маърузалар, очиқ мулоқотлар, фильм намойишлари, концерт ва перформанслар мунтазам ўтказиб борилади.

 

 

Мирзиёеванинг таъкидлашича, мамлакатда яна бир шундай нуфузли, замонавий майдоннинг вужудга келгани алоҳида аҳамиятга эга. “CCА Tashkent” ижодкорлар, кураторлар ва халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, ўзбекистонлик истеъдод эгаларининг янги аудиторияга чиқиши ҳамда хорижий саҳналарда муносиб эътироф топишига замин яратади.

 

 

“Мазкур лойиҳа Президентимизнинг ташаббуслари ҳамда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг катта саъй-ҳаракатлари натижасида рўёбга чиқди”, дея ёзди Саида Мирзиёева.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"