Ўзбекистон

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди



Туркияда ўзбекистонлик фуқаро билан боғлиқ ҳолат юзасидан суриштирув давом этмоқда. Муғла вилояти Милас туманида Ўзбекистон фуқароси М. Б. билан боғлиқ ҳолат маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.

 



Айрим Туркия ОАВларида М. Б. тўй маросимидан сўнг катта миқдордаги тилла ва зийнат буюмларини олиб, ғойиб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.



Бироқ аниқланган маълумотларга кўра, М. Б. Милас ҳудудида бўлиб, ҳеч қаерга қочиб кетмаган. У ўз ихтиёри билан маҳаллий полиция бўлимига бориб, ҳолат юзасидан кўрсатма берган.



Фуқаро ўзига билдирилган даъволарни рад этган. Унинг маълум қилишича, тўйда тақилган тилла буюмлар онаси билан биргаликда қайнотасига топширилган. Қайнотаси эса кейинчалик ушбу буюмларни кредит ва бошқа қарзларини тўлаш мақсадида сотганини ёзишмаларда билдирган.



М. Б. тегишли ёзишмалар ҳамда тилла буюмларни топшириш жараёни акс этган видеоматериалларни Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этганини маълум қилган.



Ҳозирда томонларнинг ўзаро даъволари юзасидан Туркиянинг ваколатли органлари томонидан суриштирув давом эттирилмоқда.



Шу сабабли, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси суриштирув якунига қадар ҳолат юзасидан бир томонлама хулоса чиқариш ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатишдан тийилишни сўраган.



Консулхона вазиятни кузатиб бормоқда. Зарур ҳолларда ўзбекистонлик аёлга белгиланган тартибда консуллик-ҳуқуқий кўмак кўрсатилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.