Ўзбекистон

171 нафар фуқаро номидан фойдаланиб, 220 млн сўмлик газ ўзлаштирилган

Қорақалпоғистон ва Самарқанд вилоятида қарийб 370 млн сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

171 нафар фуқаро номидан фойдаланиб, 220 млн сўмлик газ ўзлаштирилган

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида қарийб 370 миллион сўмлик суюлтирилган газни ўзлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

 

Департаментнинг Амударё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Амударётумангаз» масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, 7 та МФЙ ҳудудида яшовчи 171 нафар фуқаронинг номидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

 

Маълум бўлишича, ушбу фуқароларнинг хонадонлари умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига уланган бўлса-да, уларнинг номига электрон карталар очилган. Суюлтирилган газ етказиб берилгани ҳақида сохта маълумотлар расмийлаштирилиб, 220,3 миллион сўмлик суюлтирилган газ растрата йўли билан талон-торож қилинган.

 

Шунингдек, Департаментнинг Нуробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Нурободтумангаз» масъул шахслари суюлтирилган газни сотишдан тушган 148,3 миллион сўм маблағни банкка топширмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилган.

 

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат деб топилди

Global Peace Index 2026 рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"