Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг PISA 2025 натижаларида ижобий ўсиш қайд этилди

PISA 2025 халқаро тадқиқотида Ўзбекистон табиий фанлар бўйича 438 балл тўплаб, 91 та давлат ва таълим тизими орасида 48-ўринни эгаллади.

Ўзбекистоннинг PISA 2025 натижаларида ижобий ўсиш қайд этилди



Ўзбекистон 91 та давлат ва таълим тизими қаторида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) томонидан ўтказилган PISA 2025 халқаро тадқиқотида иккинчи бор иштирок этди.



PISA 2025 тадқиқотида табиий фанлар устувор йўналиш сифатида белгиланган. Мазкур йўналишда ўзбекистонлик ўқувчилар 438 балл тўплаб, 91 та давлат ва таълим тизими орасида 48-ўринни эгаллади.



Таққослаш учун, PISA 2022 тадқиқотида Ўзбекистоннинг табиий фанлар бўйича натижаси 355 балл ва 80-ўринни ташкил этган. Шу тариқа, 2025 йилда ушбу йўналишдаги натижа 83 баллга ошган.



Халқаро тадқиқот доирасида республика бўйлаб тасодифий ва вакиллик танлови асосида 233 та мактаб танлаб олиниб, улардаги 15 ёшли 8 652 нафар ўқувчи иштирок этди.



PISA 2022 тадқиқотида эса Ўзбекистоннинг 202 та мактабидан 7 293 нафар ўқувчи қатнашган. Шу билан бирга, 2025 йилги тадқиқотда иштирок этган мактаблар ва ўқувчилар сони ҳам ошган.



PISA халқаро тадқиқотлари 2000 йилдан буён ҳар уч йилда бир марта ўтказиб келинади. Унда ўқувчиларнинг математика, табиий фанлар, ўқиш ва рақамли саводхонлик бўйича билим ва кўникмалари баҳоланади.



Ўзбекистоннинг PISA 2025 тадқиқотидаги натижалари мамлакатда таълим сифатини ошириш ва ўқувчиларнинг халқаро баҳолаш мезонларига мувофиқ билим ва кўникмаларини ривожлантириш борасидаги ишлар учун муҳим кўрсаткич ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат деб топилди

Global Peace Index 2026 рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"