Ўзбекистон

Абдулазиз Комилов "НТВ" телеканалининг мухолифат тўғрисидаги саволига жавоб берди

Ташқи ишлар вазири чет элдаги баъзи шахслар Ўзбекистонни асоссиз танқид қилишига эътибор қаратди.

Абдулазиз Комилов "НТВ" телеканалининг мухолифат тўғрисидаги саволига жавоб берди

 

 

22 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг бир қатор ОАВ вакиллари билан пресс-конференцияси бўлиб ўтган эди. ТИВ томонидан эълон қилинган мазкур интервьюда Комилов Ўзбекистондаги сайловлар, Афғонистон масаласи қатори мухолифат мавзуси бўйича ҳам ўз қарашларини баён этган. Хусусан, "НТВ" телеканали журналисти Р.Соболнинг мухолифат тўғрисидаги саволига қуйидагича жавоб берган.

 

— Ўзини мухолифат деб атайдиган инсонлар гуруҳи, сиз таъкидлаганингиздек, асосан хорижий давлатларда яшайди. Улар Ўзбекистонни турли омиллар: сиёсий ва шахсий қарашлари туфайли тарк этган. Шу билан бирга, уларнинг аксарияти  чет элда ўзини мухолиф қилиб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Балки бу уларга маълум маънода, хусусан, молиявий ва моддий кўмак олишларига, маълум статусга эга бўлишларига ёрдам беради. Шундай бўлса-да биз уларни эшитамиз – баъзан бу шахслардан Ўзбекистон иқтисодий тараққиёти учун яхши ниятлар билан ёзилган мактублар келади. Аммо кўп ҳолларда улар Ўзбекистонни нохолис танқид қилади. Фикримча, бу уларнинг мухолиф кайфияти билан эмас, балки ўзининг шахс сифатидаги аҳамиятини кўрсатишга уриниши билан боғлиқ.

Ўзбекистон раҳбари ўз чиқишларида бир неча бор агар улар Ўзбекистонга қайтса ва Ватанга хизмат қилишни давом эттирса, бу инсонлар фикрига қулоқ солинишини ва қўллаб-қувватланишини билдирган. Бу улар учун ҳеч қандай таҳдид туғдирмайди. Шу сабабли мен бу каби шахсларни тизимдан ташқари мухолифат эмас, балки тизимсиз ва тарқоқ, алоҳида шахслардан иборат мухолифат деб атаган бўлардим. Улар ўзаро боғлиқ эмас, кўп ҳолларда уларнинг ўзаро рақобатини кузатиш мумкин.

 

Аввалроқ Абдулазиз Комилов Теҳрондаги Афғонистон масаласига бағишланган учрашувда иштирок этгани хабар қилинганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.