Сиёсат

Абдулазиз Комилов Теҳрондаги Афғонистон масаласига бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўз нутқида Афғонистонда мутлақо янги вазият юзага келганини маълум қилди.

Абдулазиз Комилов Теҳрондаги Афғонистон масаласига бағишланган учрашувда иштирок этди

 

2021 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон билан қўшни давлатлар ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувида иштирок этди.

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўз нутқида бугун Афғонистонда мутлақо янги воқелик юзага келганини таъкидлади. Тўлиқ ваколатга ҳамда халқаро эътирофга эга бўлишга интилаётган Муваққат ҳукумат тузилди.

 

Қайд этилганидек, Афғонистон яқин келажакда минтақа давлатлари, биринчи навбатда, қўшни мамлакатларнинг миллий манфаатларига бевосита дахлдор минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлиб қолади.

 

Айниқса, ҳозирги замонавий босқичда ушбу давлатни халқаро миқёсда яккаланиб қолишига йўл қўймаслик учун Афғонистонга нисбатан можародан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

 

Форум иштирокчилари Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, биродар афғон халқига тезкор инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш масаласида халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳим аҳамият касб этишини билдирдилар.

 

Аввалроқ Сергей Лавров Афғонистон қўшниларидан НАТО кучларини ўз ҳудудида жойлаштирмасликни илтимос қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Дунё етакчилари Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан қутлади

Қутловларда Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар юқори баҳоланди.

custom img

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбат аввалида томонлар Рамазон ҳайити ва Наврўз айёми муносабати билан самимий тилаклар билдирди.

custom img

Эрон Ҳўрмуз бўғози учун бож ундиришни кўриб чиқмоқда

Ҳўрмуз бўғозида кемаларининг хавфсиз ҳаракати таъминланиши учун мамлакатлар бож тўлашга мажбур бўлади.

custom img

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев суҳбатлашди

Мулоқотда Ўзбекистон–Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Трамп жамоаси ичида келишмовчилик юзага келди — Bild

Эронга қарши уруш фонида АҚШ витце-президенти Жей Ди Венс ва Давлат котиби Марко Рубио ўртасида зиддият пайдо бўлган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни табриклади

Қозоғистондаги референдумда қарийб 90 фоиз овоз билан янги Конституция лойиҳаси маъқулланди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа 5 000 нафар денгиз пиёдаси ва қўшимча ҳарбий кемаларни юборади

Шунингдек, АҚШ денгиз флотининг амфибия жанговар кемаси USS Tripoli ҳам Яқин Шарққа йўналтирилмоқда.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"