1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Абдуқодир Ҳусaнов Европа трансферлари тарихидаги муҳим рейтингдан ўрин олди

Ўзбекистонлик ҳимоячи 40 млн евроға “Манчестер Сити”га ўтган энг қиммат футболчилардан бири сифатида қайд этилди.

Абдуқодир Ҳусaнов Европа трансферлари тарихидаги муҳим рейтингдан ўрин олди

Футбол бўйича халқаро экспертлар Европа трансферлари тарихини таҳлил қилиб, собиқ иттифоқ давлатларидан — Ўзбекистон, Грузия, Украина, Арманистон ва Россиядан чиққан энг қиммат футболчилар рейтингини туздилар.

 

Қувонарлиси, ушбу рўйхатнинг олтинчи поғонасидан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ҳозирда Англиянинг “Манчестер Сити” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Абдуқодир Ҳусонов жой олди. У Франциянинг “Ланс” жамоасидан 40 миллион евро эвазига “шаҳарликлар” сафига қўшилган эди.

 

Энг қиммат бешлик қуйидагича кўриниш олди:

 

Хвича Кварацхелия (Грузия) — €75 млн, “Наполи”дан “ПСЖ”га;

 

Михаил Мудрик (Украина) — €70 млн, “Шахтёр Донецк”дан “Челси”га;

 

Илья Забарний (Украина) — €63 млн, “Борнмут”дан “ПСЖ”га;

 

Андрей Шевченко (Украина) — €43,88 млн, “Милан”дан “Челси”га;

 

Генрих Мхитарян (Арманистон) — €42 млн, “Боруссия Дортмунд”дан “Манчестер Юнайтед”га.

 

Ҳусоновнинг номи бу рўйхатда пайдо бўлиши Ўзбекистон футболи учун катта ютуқ сифатида баҳоланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика