1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ўзбекистонлик 10 нафар боксчи Осиё чемпионати финалига йўл олди

U19 тоифасидаги мусобақанинг финал баҳслари 10–11 август кунлари ўтказилади.

Ўзбекистонлик 10 нафар боксчи Осиё чемпионати финалига йўл олди

Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича U19 Осиё чемпионатида ярим финал беллашувлари якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоасидан 10 нафар боксчи, 4 нафар қизлар ва 6 нафар йигитлар финал босқичига йўл олишга муваффақ бўлди.

 

Жанглардан сўнг Абдураҳмон Маҳмуджонов, Мафтуна Янгиева ва Рухшона Парпиева ўз вазн тоифаларида бронза медалини қўлга киритди. Улар қийин рақибларга қарши баҳслашиб, терма жамоамиз умумий медаль ҳисобини бойитди.

 

Аввалроқ Ўзбекистоннинг U22 терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатида катта муваффақиятга эришиб, 14 нафар боксчиси финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Бу натижа мамлакатимиз бокс мактабининг ёшлар ўртасидаги кучли салоҳиятини яна бир бор кўрсатади.

 

Финал беллашувлари 10–11 август кунлари ўтказилади. Ўзбекистонлик боксчилар олтин медаль учун Таиланд, Қозоғистон, Ҳиндистон ва бошқа кучли бокс мактабига эга давлат вакиллари билан рингга кўтарилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика